30 December 2017
16:21 -
Мисрдан ғаройиб хабарлар: Қоҳира яқиндаги черковда 11 насроний ўлдирилди, 45 йилга қамалган собиқ президенти Муҳаммад Мурсига яна 3 йил қўшиб берилди
![](/photo/Quron-01-14.jpg)
АҚШ Президенти Доналд Трамп Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисига телефон қилиб, ҳамдардлик билдирди ва террористларни қоралади.
Маълумки, Мисрда “Араб баҳори” воқеаларидан кейин фанатик исломчи Муҳаммад Мурси президент этиб сайланган, аммо у давлатни исломлаштиришга бошлаганидан хавотирга тушган армия давлат тўнтариши қилиб, уни ағдарган, кейин ўтказилган президентлик сайловларида армия бош қўмондони Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ғалаба қозонган эди. Бундан ҳам қизиғи, ўшанда АҚШ Муҳаммад Мурсининг ағдарилишини қоралаган эди.
Бугун хабар қилинишича, ўзига қарши чиққанларни оттиргани ва Қатар фойдасига жосуслик қилгани учун 20 ва 25 йилга қамалган Муҳаммад Мурсига судьяларни ҳақоратлагани учун яна 3 йил қамоқ жазоси қўшиб берилибди.
Яна эслатиш керакки, шу йил 25 ноябрда Мисрнинг Эл-Ариш шаҳри яқинидаги Ал-Рауд қишлоғидаги сўфийлар масчитига ҳужум қилган ИШИДчи террористлар 305 мусулмонни ўлдиришган эди. Уларнинг 27 нафари ёш болалар бўлган, ярадор бўлганларнинг сони 127 га чиққани ҳам айтилганди.
Кўриниб турибдики, Ислом дини ўлим йўлидан кетмоқда. “Ҳаракат” кўп йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, ислом терроризмининг илдизлари қирқилмаса, ислом терроризми тўхтамайди, Ислом дини ўлим йўлидан чиқолмайди. Бу ҳақда ўйламаётган Ислом уламолари - динимизнинг асосий душманлари, жиноятчилардир.