21 December 2017
21:30 -
Қизиқ: “Магнитский рўйхати”да Фуҳуша ҳам бор
Аввалги хабарларимизда чеченларнинг миллий хоини Рамзан Қодир АҚШда тузилган “Магнитский рўйхати”га киритилгани ҳақида хабар қилгандик. Маълум бўлишича, рўйхатда ҳаромий марҳум Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан тангилган тўнғич қизи Гулнора ҳам бор экан. Гулнора Карим бизнес фаолиятини ривожлантириш учун давлат мулкини талон-тарож қилишда, кучли уюшган жиноятчилик гуруҳини бошқариш, бозор монополиясини яратиш, порахўрлик ва босқинчиликда айбланган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бораётган ишга мувофиқ, Фуҳуша давлат ва фуқаролар манфаатларига 1 трлн. 270 млрд. 200 млн. сўм, 1 млрд. 651,8 млн. АҚШ доллари, 26,1 млн. евро - миллий валютада жами 3 трлн. 746,8 млн. сўм зарар етказган.