21 December 2017
20:29 - Шавкат Мирзиё қизи Шаҳнозани вазир ўринбосари этиб тайинлади, энди хотинини вице-президент қилса керак. Ҳаромий куёвничи?
Президент Шавкат Мирзиё қизи Шаҳноза Мирзиёева/Шахановани янги ташкил этилган Мактабгача Таълим Вазири ўринбосари этиб тайинлади. ЎзТВ намойиш этган лавҳаларда у миллати корейс бўлган вазир Агрепина Шин билан биргаликда пайдо бўлди.

Шу йилнинг 19 декабрь куни Шавкат Мирзиё раислигида ўтказилган мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилишида Шаҳнозахоним ҳам виқор тўкиб ўтирганди.

Қизиқ, Фуҳуша лақабли қизини улуғлаб шарманда бўлган ҳаромий Отаси Ислом Каримнинг йўлидан бораётган Мирзиёмиз ахир бир кун унинг ҳолига тушишини ўйламаяптимикан? Ўйлаётган бўлиши ҳам мумкин, аммо қизининг тақдирини эмас, ўзи умрбод президент бўлишни.

Демак, шундай экан, Шавкат Мирзиё фақат отасидан эмас, бошқалардан ҳам ўнрак олиши табиийдир. Озорбайжожон диктатори Илҳом Алиев ўз хотинини ўзига вице-президент қилиб олган эди. Бизда ҳам Зироатхон яқинда вице-президент бўлса керак. Аммо, ҳаромий Рамзон Қодиров билан ўпишавериб ҳаромийга айланган куёв Ойбек Турсуновни нима қиламиз? Балки, муфтий қилиш керакдир. Ҳозир муфтийлик билан ҳаромийлик бир турли нарсага айланиб кетмоқдаку.