21 December 2017
22:44 -
Ўзбекистон ҳукумати фермерлар ўз зарарига ишлаётганини гапирмоқда, аммо уларга эркинлик бермоқчи эмас
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзага кўра, қишлоқ хўжалигидаги фермерларнинг техник таъминланганлик даражаси ўта паст ва мавжуд техникаларнинг 38 фоизи бутунлай яроқсиз. “Энг ачинарлиси, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда фаолият юритаётган хўжаликлар техника билан 34 фоизга таъминланган. Пахта, ғалла ва такрорий экин турларини етиштириш учун ер уч марта шудгор қилиниб, унга ишлов берилиши керак, амалда унинг ярми ҳам бажарилмайди” деди Зойир Мирза.
“Айни кунда барча маҳсулотларнинг атиги 10 фоизини омборхоналарда белгиланган тартибда сақлаш имкониятига эгамиз. Бу борада ижобий натижаларга эришиш учун айрим қонуности ҳужжатларни ўзгартириш ёки уларга қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Маҳаллий жойларда янги нормаларни ташкил қилишни жоиз, деб ҳисоблайман”, дейди Сенатнинг ялпи мажлисига ҳисоб берган вазир.
Вазирнинг сўзлари мазмунидан қишлоқ хўжалиги аллақачон барбод бўлган. Аҳвол дабдала эканлигини, бундай аҳволдан фундаментал инқилобий ислоҳотларсиз чиқиб бўлмаслигини “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келмоқда. Ислоҳотлар сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларад бўлиши кераклиги ҳам алоҳида урғуланмоқда.
Кўринишидан, на Президент Шавкат Мирзиё, на Бош вазир Абдулла Арип ва на вазир Зойир Мирза бунақа нарсаларни тушунишмайди ҳам. Улар косметик ўзгаришлар билан, деҳқонларга Никита Хрушчев каби масхарабозларча маслаҳатлар бериш билан оворалар. Эй, раҳбарлар, деҳқонларга эркинлик беринг, мамлакатни бозор иқтисодиётига ўтказинг, тадбиркоралар, жумладан, деҳқонлар ҳамма нарсани ўзлари зўр қилиб ташлайдилар.