21 December 2017
10:07 -
Ўзбекистондаги режим ўз жиноятларини бекитиш учун ЯИМ ва Давлат бюджетига оид рақамларни хаспўшламоқда
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг XIII ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг 2018 йилги Давлат бюджети тасдиқланди. Бюджетнинг даромад қисми Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМнинг) 21,42 фоизи ёки 62,229 трлн сўм, харажатлар қисми эса ЯИМнинг 21,41 фоизи ёки 62,17 трлн сўм бўлармиш. Яъни, даромад ҳаражатдан бироз кўпроқ. Бу ҳақда ЎзА, Gazeta.uz каби қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилдилар.
Молия Вазири Жамшид Қўчқорнинг таъкидича, 2018 йилда Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 290,6 трлн сўм бўлади, яъни 2017 йилдагидан 5,9 фоизга ўсиши кўзда тутилади. АНА ХОЛОС, Ислом Карим ҳар йили бизда ЯИМ тахминан 8 фоизга ортишини, бу жаҳон рекордига яқин эканлигини гапириб, ҳаммани алдаш билан шуғулланарди-ку. Нимага, энди тўсатдан пастга тушабошладик.
Балки, Шавкат Мирзиё ўзининг ҳаромий отаси Ислом Каримнинг ёлғонлик даражасини 8 фоиздан 5,9 фоизга туширганини олқишлаш керакдир? Йўқ, чунки, Ўзбекистонда ЯИМ - аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан 2 баравар камлиги ва аҳолиси биздан 5 баравар кам бўлган Туркманистондан бор-йўғи 1,5 баравар кўплигини ҳисобга олсак, ривожланган давлатларни қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистонга нисбатан қашшоқмиз. Бизни бу қашшоқликдан Ислом Каримнинг 8 фоизи ҳам, Шавкат Мирзиёнинг 5,9 фоизи ҳам ҳеч қачон олиб чиқолмайди.
Кеклинг, кеча Олий Мажлисининг саводсиз сенаторлари 2018 йил учун тасдиқлаган Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ва Давлат бюджетининг рақамларини ҳамма биладиган долларга ўтказайлик.
Кечагина Ўзбекистон Марказий Банки 1 долларни 8101,62 сўм деб белгилаган эди.
Демак, ЯИМ ҳажми сўмда 290,6 трлн эканми, долларда 35 млрд 869 млн бўлади.
Давлат бюджетининг даромад қисми 62,229 трлн сўм эканми, 7,69 млрд доллар бўлади. Ҳаражат қисми 62,17 трлн сўм эканми, 7 млрд 677 млн доллар бўлади.
Эй, худо, нималар бўлаяпти ўзи?
Ўтган йили яна ўша саводсиз сенаторлар 2017 йил учун ЯИМни $67,22 млрд деб белгилаган эдилар. Энди 2018 йилда ЯИМ бор-йўғи $35,869 бўладими? Яъни, ЯИМ 2 баравар тушади, сенаторлардан ҳам саводсиз Молия вазири Жамшид Қўчқор эса, ЯИМ 5,9 фоизга ўсиши ҳақида гапирмоқда. Қизиқ, у кайф устида алжиравормадими?
Давлат бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари 2017 йил учун айнан шу саводсиз сенаторлар тарафидан тахминан 14 млрд ва 14,7 млрд доллар деб тасдиқланган эди. 1 йилдан кейин бу рақамлар сал кам 2 бараварга тушурилиши яна ўша саводсиз сенаторлар тарафидан тасдиқланибди.
Нима бу, Ўзбекистоннинг иқтисоди “Ҳаракат”нинг башоратларидан ҳам тезроқ ўлмоқдами, ёки Шавкат Мирзиё аввалги ёлғон рақамлардан воз кечишга қарор бердими? Келаётган янги йил учун ЯИМ ва Давлат Бюджетига тегишли рақамлар Сенатга ҳукумат тарафидан тақдим этилишини ҳисобга олсак, аввалги ёлғонлар аввалги Бош вазир Шавкат Мирзиёга, бугунги ёлғонлар янги Бош вазир Абдулла Арипга тегишлими?
Бу саволларга қандай жавоб беришнинг аҳамияти йўқ. Чунки, Ўзбекистондек давлат, биз аввалдан башорат қилгандек, ўлмоқда. Ўзбекларни бундай нарсалар қизиқтирмайди, чунки, миллат давлатдан олдинроқ бу дунё билан хайрлашиб бўлганга ўхшамоқда.
Шундай бўлса ҳам, 2018 йил бюджетини саводсиз сенаторларга тақдим қилган Абдулла Арипнинг ҳукумати нимага Давлат Бюджетининг ҳаражат қисмини даромад қисмидан кам қилиб, Бюджетнинг кичгина бўлса ҳам қисмини сақлаб қолди? Айнан шу қисмни қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ўзбек профессорларининг маошига қўшиб берилса яхши бўлмасмиди?