Кеча Нью-Йоркнинг марказидаги машҳур Порт Ауторити автовокзалида бангладешлик террорист ўзи қўлда тайёрлаб, белига боғлаб олган бомбасини портлади. Яхшиямки, бомбаси шунчалик кучсиз экан, ўзи ҳам ўлмади, ўзи ва атрофидаги 4 киши енгил ярадор бўлди, холос.
Шаҳар полицияси расмийлари қўлга олинган бу террорист асли бангладешлик бўлиб, АҚШда расман яшаш ҳужжатига ҳам эга эканини ҳам билдирдилар. Ёши 27 да, исми - Акайед Улла. Охирги марта ўз мамлакатига шу йил сентфбрь ойида бориб келган экан.
Эслатиб ўтамиз, шу йил янги йил кечаси Исатанбулда ўзбек террорист Машарипов 49 кишини отиб ўлдирди, кейин ўзбеклар яна дунёнинг бир неча шаҳарларида терактлар уюштирдилар. Охирги терактни 2 ой аввал айнан Нью-Йорк марказида уюштирган террорист Саипов ҳам ўзбек бўлиб, у 8 кишини ўлдирган эди.
Нима ҳам дердик, қолоқлиқ ва қашшоқлик даражаси билан дунёда биринчи ўринлардан бирида турган ўзбеклар террорда ҳам биринчи ўринни оладилар, деб умид қиламиз