Тошкентдаги “Тинчлик” жомеъ масжиди имом-хатиби Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратиб бериш лозимлиги ҳақида таклиф билан чиқди. Имомнинг содда ўйлашича, дунёвий ва диний амалдорларнинг моддий жиҳатдан яхши таъминланиши порахўрлик ва давлат мулки ўмарилишининг олдини олиши мумкин.
“Мансабдор шахслар пора олмасликлари, давлат мулкларини ўмармасликлари учун уларга махсус дўкон, тижорат ишларини олиб борадиган жойлар ажратилиши керак. Улар бола-чақамни қандай боқар эканман, деган ташвишдан мутлақо холи бўлишлари керак. Уларга одамлар ҳавас қилишлари, ва албатта, катта эҳтиром кўрсатишлари шарт,” дейди имом.
Албатта бу аҳмоқ имомнинг коррупциявий масалаларни ҳал қилиш йўлидаги изланиши яхши ташаббус бўлиб кўриниши мумкин. Аммо коррупцияга қарши курашнинг энг интенсив йўли сўз эркинлиги ва демократия эканини у имомга етказиш зарар қилмайди. Қолаверса, ҳозир имомларнинг ўзи чўнтагидан бошқа нарсани ўйламайдиган имонсизларга айланиб кетганини ҳимобга олиб, уларни имон йўлига қатишни талаб қилиш вақти келмоқда.