Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Хитойнинг Wanbang ширкати Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тараққиёти учун15 та лойиҳани қўллаб-қувватлаб, 500 миллион долларлик сармоя киритишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳалар орқали Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий зоналарида 10 000 гектарлик ҳудудга логистика марказлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш объектлари барпо этиш кўзда тутилган.
Хитой капитали эвазига чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича ҳамда тайёр маҳсулотларни экспорт, импорт ва реэкспорт қилишни яхшилаш режаланган.
Иқтисоди ўлаётган Ўзбекистон деҳқонлари учун 500 млн доллар садақадан бошқа нарса эмас. Садақа гадойнинг ҳаёт манбаи, аммо садақа билан гадойликдан чиқиб бўлмайди. Худди шунга ўхшаб, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги 500 млн доллар билан кўзга кўринадиган ўлчовда оға кетолмайди. Олға ектишнинг йўли, - Ўзбекистонни Хитой каби тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, Ўзбекистонда бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлида ҳаромий Ислом Карим яратган ва Шавкат Мирзиё ўз ҳимояси остига олган тўсиқларни йўқ қилишдир.
Ўзбекистоннинг ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун бошқа йўл йўқ, бўлишини ҳам мумкин эмас.