10 December 2017
07:52 -
Шавкат Мирзиё: 2018 йилнинг номини “Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кўп маош оладиган кун келмоқда” деб қўямиз!
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Ислом Карим бошлаб берган мисли йўқ буюк анъанани давом эттириш ниятида эканлигини, 2018 йилга бериладиган номини ўзи шу кунларда очиқлашини эълон қилди.
Президент идорасидаги манбамизга кўра, бериладиган ном ҳеч ким кутмагандек зўр маънога эга бўлади ва халқимизнинг йиллардан бери айтиб келинаётган ёлғондакам орзуларини эмас, ҳақиқий орзусини ўзида акс эттиради. Бу орзуни ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёнинг ўзлари қуйидагича ифодалаб берадилар:
“Йиллардан бери мамлакатимиз иқтисоди чўкиб борар экан, ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бизда дунёда ҳаммадан кўп, яъни тахминан 10 фоизга ортиб бораётганини собиқ президентимиз Ислом Карим шахсан ўзлари эълон қилардилар ва шу билан олқишларга сазовор бўлардилар. Ваҳолангки, шу пайтгача халқдан бектиб келинаётган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмининг абсолют миқдори бизда шунчалик оз эдики, унинг йиллик 10 фоизга ортиши билан мақтаниш - 1 сўми бўлган гадойнинг яна 10 тийин топиб, бойлиги 10 фоизга ошгани билан мақтаниишдан бошқа нарса эмасди.
Ҳа, бизда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ривожланган давлатлардан 50 баравар кам бўлишини қўйиб туринг, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан 5-10 баравар кам эди. Аҳолининг ўртача ойлигидаги фарқ ҳам шунча. Бизда ўртача ойлик сўмнинг бу йилги девольвациясидан кейин 50-60 доллар атрофида, қозоқларда 500-600 доллар атрофида. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади.
Бунга чек қўямиз, 2018 йилнинг номини “Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кўп маош оладиган кун келмоқда” деб қўямиз. Аммо, тушуниш керакки, буни бир йилда қилиб бўлмайди. Демак, “Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кўп маош оладиган кун келмоқда” деган шиорни, “2018 йилдан иш бошласак, вақти келиб, Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кўп маош олади” деган маънода тушуниш керак.
Хуллас, азамат ва буюк халқим! Иш бошланди деб ҳисоблайверинг, мен айтимми, демак, Худо хоҳласа, шундай кун албатта келади.”
“Ҳаракат” Агентлиги ҳам шундай улуғ кунни кутишга тайёр.