10 December 2017
14:35 - БАХТИЁР БАХТИЁР: Зўр Президентимиз бор. “ҲАРАКАТ”: Зўрлигини кўрсатинг, кечирим сўрашга ҳам тайёрмиз!

Фейсбукдаги саҳифамиздаги хабарларимизда бирига ўзини Бахтиёр Бахтиёр (расмда) деб танитган ўқувчимиз кичкинагина, аммо моҳияти билан жуда кўп ўқувчиларимизнинг ёзувларига ўхшаган пост ёзибди. Қуйида ўша пост, бизнинг муносабатимиз ва у кишидан келган яна иккита постга бизнинг жавобларимиз билан танишасиз:

БАХТИЁР БАХТИЁР: Хакикий Хабар....Бу, качонгача ниятингларни бузук килиб юраверасизлар?..Качон сизлардан хам яхши хабарларни укиб хурсанд буламиз? ...Узбекистонда хает сизлар курсатканчалик емон эмас...Яхши...Президентимизга хам епишавермаларинг...Зур Президентимиз...Бошлаган ишларида Оллох мададкор булсин...

“ҲАРАКАТ” ТАҲРИРИЁТИДАН: Ҳурматли Бахтиёр Бахтиёр! Биз кўп нарсларни АТАЙЛАБ, бировни ҳақорат қилиш учун эмас, ҳеч нарса билан иши бўлмаган ўзбекларнинг эътиборини маълум проблемага тортиш учун, ШОК ТЕРАПИЯСИ усули билан ҚЎПОЛРОҚ ва БЎРТТИРИБРОҚ гапирамиз ва ёзамиз.

Мана, Сиз ҳам одамни ҳайрон қолдирадиган даражада ҲЕЧ НАРСА БИЛАН ИШИНГИЗ ЙЎҚ. Наҳотки, бу хабаримизда яна бир марта ватанимизда АҲВОЛ ҒАРИБЛИГИГА, ўртача ойлигимиз қозоқлардан тахминан 5-10 баравар камлигига, ЎЗБЕК профессорлари қозоқ ДВОРНИКЛАРИДАН КАМ МАОШ ОЛИШИГА ўзбекларнинг эътиборини тортаётганимизни кўрмадингиз.

Сизнинг шу билан ишингиз йўқми? Аҳволимиз ғариблигидан миллиондан кўп ватандошимиз ойлаб-йиллаб ўз оиласини (фарзандларини) кўрмасдан (!!!!!!!) Россия бошқа шаҳарларда ишлашмоқда ва оила боқишмоқда. Улар у ерларда кўпинча ноқонуний ишлашмоқда. ДЕМАК, қаригандан кейин ПЕНСИЯ ҳам ололмайдилар.

Ўзбеклар ўз миллати ва ватанининг ғами билан иши йўқ бўлган пода ҳолига келдиларку. Буни ким тузатади? Шавкат Мирзиёми? Ахир айнан у киши 13 йил БОШ ВАЗИР бўлган йиллари шу аҳволга тушдик-ку. Бирон нарсани тузатмоқчи бўлган одам АВВАЛАМБОР бор МУАММОАЛАРНИ ТИЛГА олади, яъни касаликка диагноз қўяди. Шавкат Мирзиё буни қилмаяпти, демак, ҳеч нарсани тузатмоқчи ҳам эмас. Аслида, тузатишни билмайди ҳам. Ўта ғариб аҳволдан чиқиш учун ИНҚИЛОБИЙ ислоҳотлар ўтказиш керак, кадр алмаштириш билан катта ўзгаришлар қилиб бўлмайди.

Наҳотки, шундай оддий нарсаларни тушунмайсиз? Нима, шу кунларда Ойдан тушдингизми, ҳаётнинг оддий мантиқларини билмайсиз ва билишни ҳам хоҳламайсизми? Сизни фақат бугунги овқатингиз ва туалетга бориш имкониятингиз борлиги қизиқтирадими? Саҳифангизда расми қўйилган қизингизни келажаги ҳам Сизни қизиқтирмайдими? У профессорликгача етиб бориб, қозоқ дворникларидан кам маош олса-я!

Бундай одамларни руслар ОБЫВАТЕЛЬ дейдилар. Ўзбекчада ҳатто бундай сўзнинг таржимаси йўқ. Биз ўзбекчасига сўз яратдик - ТЎҲАМБА.

ТЎҲАМБА - ҲЕЧ НАРСАГА ҚАТЪИЙ ЭЪТИҚОДИ БЎЛМАГАН, НАЗАРИ ПАСТ, ЗИҚНА, ЖАМИЯТ ВА МИЛЛАТ ОЛДИДА МАЪСУЛИЯТ СЕЗМАЙДИГАН, ДУНЁ ҚАРАШИ ЎТА ЧЕКЛАНГАН ОДАМДИР

Президентимиз зўр дебсиз, яхши, у кишининг зўрлигини кўрсатувчи 1-2 та мисол кўрсатинг, биз хурсанд бўламиз, биз уни тан олишга тайёрмиз. Биз хато қилаётганимизни Сиз ёки биронта ўқувчимиз аниқ фактлар билан кўрсатиб берса, у кишидан КЕЧИРИМ СЎРАШГА ҲАМ ТАЙЁРМИЗ!! Акс ҳолда, сиз тўҳамбалигингизни исботлаган бўласиз. Тўҳамбаларни яхши ифодаловчи шеър ҳам сайтимизда эълон қилинган:

Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.

Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
(Салласи бор муслиммиз!)
Юраверсин бошқалар,
Бош ишлатиб ҳар ерда.

Миллатни тўҳамбаликдан чиқарайлик, ОЛЛОҲ берган АҚЛ билан яшашга, туалет бошида бир нарсаларни кутиб ўтиравермасдан, ўз келажаги учун ҳаракат қилишга ўргатайлик. Биздан ҳаракат - Оллоҳдан баракат-ку!

БАХТИЁР БАХТИЁР: Сизлар билан бахслашмайман..Сизларга колса 2чи Сурия булса Узбекистонда...Кайтараман яна...Хает яхши..Кийин албатта..Лекин йуналиш тугри.Президент хам,биз орзу кетган Президент..

“ҲАРАКАТ” ТАҲРИРИЁТИДАН: Тўҳамба Бахтиер Бахтиер! Тўҳамбалигингизни тан олиб жавоб ёзганингиз учун раҳмат. Аммо, тўҳамбалик билан аҳмоқликнинг фарқи бор. Ахир ҳаромий Ислом Карим ҳам Сиз истаган Президент эди-ку. Ёки унга қарши чиққанмисиз? Сиз биз билан баҳслашишдан қочаётганингиз йўқ, ҳеч нарсани тушунмайдиган тўҳамбасиз.

Сурияда профессорларнинг ойлигини ошириш учун урушишмади. У ерда суннийлар кўпчилик, аммо ҳокимиятда шиаларнинг бир оқими ўтирибди. Уруш шундан бошланди, аммо бундан фойдаланган Россия Эрон билан биргаликда Суриядаги шиалар режимини сақлаб қолиш орқали Яқин Шарқда йўқ бўлган мавқесини бироз тиклаб олди. Бундай урушларнинг олдини олиш учун Ислом дини дунёвийлик/секуляризмп принципини тан олиш кераклигини ҳам дунёда кун тартибига БИРИНЧИ БЎЛИБ "Ҳаракат" олиб чиқди..

Ўзбекистондаги аҳволни қайсибир маънода Сурия билан солиштириш учун ҳам одам АҲМОҚ бўлиши керак.

БАХТИЁР БАХТИЁР: хуп...сизлар доносизлар

“ҲАРАКАТ” ТАҲРИРИЁТИДАН: Ҳа, биз донолармиз. Айнан биз ўлим йўлида кетаётган Ўзбекистон давлати, ўзбек миллати ва Ислом умматини ўлим йўлидан чиқариш ва уларни 21 асрга лойиқ давлат, миллат ва умматга айлантириш учун курашмоқдамиз. Кимдир бизнинг ИККИТА эмас, БИТТАГИНА хатоимизни кўрсатолса хурсанд бўлардик, миннатдор бўлардик.

Ўзбекистон давлати ўлим йўлида деб шунчаки вайсаётганимиз йўқ. Чунки, миллат ичида Сиз каби тўҳамбалар кўпайиб кетгани, улар ўта ибтидоий эканлигини биламиз. Ўта ибтидоийлигимизнинг энг асосий кўрсатгичларидан бири - ўта маҳаллийчилигимиздир. Халқнинг бу қолоқ менталитетини ўзгартирмасдан Ўзбекистонни демократиялаштиришга бошласак, ҳар бир вилоят мустақил давлат қуриш курашини бошлайди. Ўзбекистон парчаланади, унинг анчагина қисми Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга ўтиб кетади. ЎЗБЕГИМИЗ шунақа, ҳозирча. Ҳозирги ҳокимиятдаги Лубянкага хизмат қиладиган тожиклар режимининг мақсади ҳам шу.