08 December 2017
21:47 -
Москвада ёнғин: 3 нафар ҳамюртимиз қурбон бўлди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот котиби Алишер Усмоннинг маълум қилишича, элчихона Москва вилоятининг Раменское шаҳридаги савдо марказида ёнғин оқибатида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганлиги ҳақидаги маълумотни ўрганмоқда. Москва вилоятидаги ёнғинда уч ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлгани ҳақда “Озодлик” радиоси ўз манбаларига асосланиб, хабар берган эди.
Аниқланишича, ёнғин чиққан жойда ўзбекистонлик исми ошкор этилмаётган бир эркак ва аёл нобуд бўлган, яна бир аёл “Тез ёрдам” машинасида жон берган. Улар шу ерда жойлашган “Дисконт центр” арзон буюмлар сотишга мўлжалланган дўкон ишчилари бўлишган.