08 December 2017
19:39 - Бечора Шавкат Мирзиё ва унинг бечора маҳкумлари: Президент 10 минг маҳкумни авф қилмоқчи экан, маҳкумларнинг кўпчилиги буни истамапти
Кеча оқшом Тошкентдаги анжуманлар саройида нутқ ирод қилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё: "Бугунги тарихий сана арафасида мен Президент сифатида ўзимнинг конституциявий ваколатимдан фойдаланиб, судлар томонидан ҳукм қилинган 2 минг 700 нафар шахсни авф этиш тўғрисидаги Фармонни имзоладим. Бундай Фармон Ўзбекистон тарихида биринчи марта қабул қилинди. Бироқ, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, олдиндан чуқур ўрганмасдан туриб жавобгарликдан озод қилишни белгилаш қилмишига пушаймон бўлмаган, етказилган зарарни тўлиқ қопламаган шахслар ҳам амнистия доирасига кириб қолишига сабаб бўлган. Бу масалада, минг афсуски, коррупция ҳолатлари ҳам йўқ эмас", - деди.

Унинг таъкидича, Конституция қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан 10 минг нафар маҳкумни авф қилишни режалаштирилган экан. Аммо маълум бўлишича, аксарият маҳкумлар қамалгани ва жиноят содир этганидан пушаймон эмас экан. Президент шунингдек, бундай ҳолатлар озод этилган кимсаларда жазони ҳис этмаслик, "бизга ҳамма нарса мумкин", деган нотўғри кайфиятнинг шаклланишига олиб келганини қўшимча қилди.

"Мен 10 мингтага ҳам тайёр эдим. Аммо аксариятининг дунёқараши ўзгармаган экан, қолаверса жамиятимиз ҳали бунга тайёр эмас. Бунинг учун жамиятимизда афв этилаётган маҳкумларни кафилликка олиш муҳити ва масъулияти тўла қарор топиши керак” деди президент.

Бу хабарга юқоридаги сарлавҳани қўйишимизнинг сабаби қуйидагидир. Маълумки, Ўзбекистон инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда туради, яъни жунёнинг энг даҳашатли иккинчи диктатурасимиз. Диктатурликларда адолат, диктатурадан мустақил суд бўлармиди? Бундай суд юқори истаган ҳукмни чиқаради, маҳкумларнинг кўпчилиги бу ҳукмни тан олмайди ва гўёки қилган жинояти учун пушаймон бўлишни истамайди.

Шавкат Мирзиёнинг бечоралиги, у шундай оддий ҳақиқатни билмасдан 10 минг кишини озод қилмоқчи бўлгани, маҳкумалрнинг бечоралиги эса, шундай диктатурада яшаётганлари.