5 декабрь куни Швецариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпиада Қўмитаси расмий Россия термасини 2018 йили Пёнчан шаҳрида ўтказиладиган Қишки Олимпиада Ўйинларида иштирок эттирмаслик ҳақида қарор чиқарди. Аммо, допингдан фойдаланмаган спортчиларга нейтрал спортчи сифатида, яъни Россиянинг байроғи ва бошқа аттрибутларидан фойдаланмасдан, Пёнчандаги ўйинларда иштирок этиш ҳаққи берилди. Бундай қарор Москва вақти билан ярим кечасига яқин қабул қилинди.
Эртаси куни, яъни кеча, Россиянинг ҳамма давлат миқёсидаги расмийлари ва кўзга кўринган одамлари Халқаро Олимпиада Қўмитасининг бу қарорини ёмонлаш билан машғул бўлдилар. Бировлар Россия спортчилари нейтрал сифатида бу ўйинларда қатнашмаслиги кераклигини айтсалар, баъзилар қатнашиш кераклигини айтдилар. Президент Путин анчагина юшмоқ танқидий чиқиш қилди, россияликларнинг нейтрал спортчи сифатида ўйинларда қаташиш-қатнашмасликлари хусусида ҳеч нарса демади. Демак, у чқин кунларда ижобий жавоб беради.
Лекин, нима бўлса ҳам, у алам ичида эканлиги ўз-ўзидан маълум. Шу алам ичида бўлса керак, у кеча кечга яқин Нижний Новгороддаги автомобиль заводида ишчилар билан учрашар экан, ўзининг келаси йилда бўладиган президентлик сайловлариа иштирок этиш ёки этмаслиги ҳақидаги қандайдир мастер Артем Барановнинг, ҳеч шубҳасиз, аввалдан тайёрлатилган саволга “иштирок этаман” деб жавоб берди.
Бу жавобнинг ҳеч қандай сенсацион жойи йўқ. У сайловларда қатанишиши ва демократиядан узоқда бўлган сайловларни албатта ютиши ҳақида ҳеч кимда шубҳа йўқ эди. Чунки, бу дунёнинг реалликларини биладиган ҳар қандай одам тушунадики, ҳақиқий диктаторлар ҳеч қачон ўз ихтиёрлари билан ёки сайловларда ютқазиб тахтларидан кетмаганлар ва ҳеч қачон кетмайдилар.
Бунинг мисоллари кўп. Кетмаганлар – ўзимизда Сталин ва Ислом Карим, Руминияда Чаушеску, Ливияда Каддафий, Ироқда Саддам Ҳусайин ва бошқалар. Кетмайдиганлар – Россияда Владимир Путин, Озорбайжонда Илҳом Алиев, ўзимизда Шавкат Мирзиё. Яъни, бу – қонунга айланиб бўлган анъанадир.
Бундай “гўзал анъана”нинг сабабини ҳам ҳамма билади. Диктаторлар тирикликда тахтдан кетсалар, қилган жиноятлари, жумладан, инсон ҳуқуларини оммавий равишда бузганлари, порахўрлик ва коррупцион ўғриликлари очилади ва қамоққа ташланадилар.
Аммо, ҳозир 21 аср. Ўзбекистонда демократик мухолифатчилар бирлашолсалар, дунёнинг анъаналарини ҳам бузиш мумкин.
Россиянинг оммавий ахборт воситалари Путиннинг Нижний Новгороддаги заводда олинган биронта расмини ўз хабарларига қўймасдан, бошқа бир расмни ҳамма ерда тиқиштирмоқдалар. Ўша расмни биз ҳам хабаримизга қўшдик. Путиннинг заводга боргании ёлғон ҳикоя бўлган бўлса керак.