Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкентдаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан эшак гўшти олиб келинганини расман тақдиқлади. Прокуратурага кўра, эшак гўшти колбаса цехи маҳсулотларига қўшилгани ҳам аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура сайтида 6 декабрь куни эълон қилинган хабарга кўра, Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган “GOLD PREMIUM PRODUCT”ширкатига қарашли “Шаршара” номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига Хоразм вилоятидан 69,6 кило эшак гўшти олиб келингани аниқланган.
Аслида, дейди мухбиримиз, бу хабарнинг сенсацион жойи йўқ. Ўзбекистонда ҳамма нарса ҳаром. Бутун ҳокимият, парламент ва суд системаси, ҳамма сайловлар ҳам. Шундай шароитда хоразмликлар мол гўшти ўрнига ҳаром нарса, яъни эшак гўшти сотишга ҳаракат қилганлари табиийдир. Уларнинг биттагина хатоси бор, бу ҳам бўлса ҳаром гўштни ҳаромий ҳокимиятдагилар ўрнига, оддий ўзбекларга едирганлари.
Ким билади, аслида эшак гўшти ҳокимиятдагиларнинг закази билан улар учун олиб келинган ва янгилишлик билан оддий одамларга бериб юборилган. Ҳокимиятдагилар бундай гўштни севишади, чунки, русларнинг lady.mail.ru/product/osljatina сайти ёзишича, “Мясо ослов является здоровой альтернативой красному мясу: говядине, баранине и даже курице. Оно очень питательно и содержит достаточно много полезных жиров.” Уларни бундай гўшт ҳаром эканлиги қизиқтирмайди, ахир улар шундоғам ҳаром пулга яшайдиларку.
Расмда – эшак гўшти.