03 December 2017
22:40 - Демократик мухолифат лидерларидан Пўлат Охуннинг онаси 96 ёшида вафот этди

Ҳозир мажбуран Швецияда яшаётган “Бирлик” Партияси лидерларидан Пўлат Охуннинг онаси бугун 96 ёшида оламдан ўтди ва бугуноқ ўзлари яшаб келаётган Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳрида тупроққа берилди.

Оллоҳ онажонимизни раҳмат айласин.

Пўлат Охуннинг ўзи бир кун аввал кўричак туфайли жарроҳлик амалиёти ўтказгани учун ҳали ҳам касалхонада. Унга ва турмуш ўртоғи Насибахонга чуқур таъзияларимизни билдирамиз.