03 December 2017
17:12 - Абдураҳим Пўлат: Энди билсам, фақат Чингизхон эмас, АҚШнинг МИАси ҳам мендан ўрганар экан

Бир вақтлар “Чингизхон ҳам мендан ўрганган, шекилли (ҳазил)” номли мақолача, ёки лавҳа ёзганим эсимда, аммо аниқ вақти хотирамдан кўтарилибди. Ҳозир Интернетдаги сайтимиздан (harakat.net) топдим, 2009 йил 14 февралда ёзган эканман. Мана унинг адреси - http://www.harakat.net/news/?id=1588.

Ўша ёзган лавҳамни бугун яна бир бор эслаб қолишимнинг сабаби – АҚШда ишлайдиган The Hill cайтига асосланиб тарқатилаётган хабарларда бу мамлакатнинг Марказий Истиҳборот Агентлиги (МИА, инглизча - CIA, русча – ЦРУ) директори Майк Помпеонинг қуйидаги сўзлари келтирилганидир: “Мен кўрдимки, Президент Доналд Трампнинг Твиттерда ёзаётган нарсалари дунёнинг бошқа нуқталарида нима бўлаётганини тушуниш қобилиятимизга катта таъсир кўрсатмоқда”. Майк Помпео ўзининг бу сўзларига тушунтириш ҳам берган ва АҚШнинг душманлари Трампнинг твитларига ёзаётган жавобларига қараб, АҚШ истиҳборатчилари (разведкачилари) қайси хабарлар ва воқеалар энг муҳимлигини, улар дунёга қандай таъсир қилаётганини кўраётганларини урғулаган.

Ҳеч шубҳа йўқки, МИАни Трампнинг твитлари бутун дунёга эмас, АҚШнинг бугунги бош душманлари Россия, Хитой, Эрон ва Туркияга қандай таъсир қилаётгани қизиқтиради. Яна шубҳасизки, Трампга қарши ёзилган нарсалар асосан ўша давлатларнинг махсус хизматлари тарафидан уюштирилаётганини МИАдагилар яхши тушунишади.

Мен шу каби фикрга узоқ йиллар аввал келиб бўлганман ва ундан ҳам аввал шаклланган фикримга, яъни тожик аслли ҳаромий Ислом Карим ўзбекларнинг бошига Лубянканинг махсус операцияси билан (бу операциянинг энг муҳим қадами ифлослик рамзи бўлган, ҳозир гўёки ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб олган Марат Зоҳидов иштирокида қилинган) олиб келингани ва Лубянканинг мақсади – собиқ Ўзбекистонда тожиклар режими ўрнатиш ва СССР республикалари ичида славян ва насроний бўлмаган энг катта халқ, яъни ўзбекларнинг миллат сифатини йўқотиш бўлгани ҳақидаги фикрга ҳали ҳам содиқман.

Айнан шу фикрдан келиб чиқиб, “Ҳаракат”нинг ва менинг Фейсбукдаги саҳифаларимга гўёки оддий ўқувчилар тарафидан, аслида Ўзбекистон МХХси тарафидан уюштирилаётган постларни кузатиб бораман. Шавкат Мирзиё ҳокимиятни қўлга олгандан кейин нима бўлади деган савол ҳам мен учун муҳим эди. У худди ҳаромий отаси Ислом Карим каби халқни алдаш учунгина гапираётган гаплари бир тийинга қиммат эканлигини ҳам тезда тушунганман. Аммо, жиддий сиёсатчи сифатида “тушуниш бошқа, фактлар бошқа” деган фикрга ҳам содиқ эдим ва “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг шу 28 январдаги қарорига асосланиб, Шавкат Мирзий нималар қилишини яна бироз кузатиб бордим.

Мен ўйлайманки, Шавакт Мирзиё отаси Ислом Карим Ўзбекистонда ўзбек миллатига душманлик руҳида яратган тожиклар режимини ўзгартирмоқчи эмас. Бунинг энг яхши исботи – бизнинг Фейсбукдаги саҳифаларимизда ўзбекларга душманлик руҳидаги ёзувларнинг кўплигидир.

Мана, бир неча мисол келтираман. Биз Ўзбекистоннинг иқтисоди ўлдирилаётгани, ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйтча ривожланган мамлактлардан 30-50 баравар орқада эканлигини қўйиб туринг, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистонда 5-10 баравар камилигини, ўртача ойлик ҳам бизда шунча камлигини, Шавкат Мирзиё Бош вазирлик қилган 13 йил ичида аҳволимиз тўхтовсиз ёмонлашиб борганини ёздик. Исмига қараганда ўзбек кўринадиган ўқувчиларимиз қуйидагига ўхшаш жавоблар ёздилар: “Бизни бундай нарсалар қизиқтирмайди, қозоқлардан 10 баравар кам ойлик олсак ҳам, улардан яхши яшамоқдамиз.” Шундай нарсаларни ўзбек ёзганига ишонасизми: Йўқ, буларни Ўзбекистондаги тожиклар режимининг МХХси уюштирмоқда.

Биз қирғиз фашистлари 2010 йили ўзбекларни тириклайин ёққанларини, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганларини, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганларини, бу қонли воқеалар бўйича асосан ўзбеклар қамоқларга ташлангани ёздик, бу фактлар асосан сиёсатчи ва ҳуқуқчи бўлган еврлпаликлардан иборат Халқаро Мустақил Комиссия тарафидан тасдиқланганини айтдик. Ўзбек исмли ўқувчиларимиздан келган сон-саноқсиз жавоблар қуйидагича: “Бизни бундай нарсалар қизитқтирмайди. Ўзбеклар Ўзбекистонда эмас, ташқарида ўлдирилган. Бизнинг осмонимиз тинч, яшасин Ислом Каримов!” Шундай ёзувлар миллати ўзбек бўлганлар тарафидан ёзилганига ишонадиган битта ҳам аҳмоқ топилмаса керак. Буларни Ўзбекистондаги тожиклар режимининг МХХси ёзмоқда.

Биз 2-чи Жаҳон Уруши даврида фашистларга асир бўлиб қолган ва ваҳшийларча ўлдирилиб, Голландияда умумий гўрга кўмилган 100 дан ортиқ ўзбкистонликларнинг кимлигини аниқлаш, уларнинг ҳокини Ўзбекистонга олиб келиб кўмиш кераклиги ҳақида Шавкат Мирзиёга хат ёздик. Фейсбукдаги саҳифамизда бу ҳақда ёзилган жавобларнинг аксарияти шундай: “Бизга бунақа нарсаларни тиқиштирмаларинг, ўлганлар ўлган жойида ётаверсин, санлар жуда хоҳласаларинг, уларни ўзларинг олиб келиб кўмларинг”. Шундай ёзувлар миллати ўзбек бўлганлар тарафидан ёзилганига ишонидиган битта ҳам аҳмоқ топиладими? Йўқ, бу ёзувларни Ўзбекистондаги тожиклар режимининг МХХси уюштирмоқда.

Бунга ўхшаган мисоллар жуда кўп. Қолаверса, Шавкат Мирзиё 1 йилдан бери ўзбекларнинг бошида ўтирибди. У бирон марта “ўзбек”, “ўзбек миллати” деганини эшитдингизми? Йўқ.

Ўзбеклар, кўзингизни очинг, Ўзбекистонда Лубянка яратган тожиклар режими йўқ қилинмагунча, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг келажаги бўлмайди.

Қуйида менинг 2009 йил 14 февралда ёзилган Чингизхон ҳақидаги лавҳамни ҳам ўқишингиз мумкин.

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ: ЧИНГИЗХОН ҲАМ МЕНДАН ЎРГАНГАН, ШЕКИЛЛИ (ҳазил)

Мен ҳам ҳамма каби тарихни ўрганишда Совет-рус тарихчилик усулининг қули бўлганман. Мактабда бизни шундай ўқитишгани учун, масалан, Чингизхонни босқинчи, қонхўр, жаллод, урушдан бошқа нарсани билмайдиган аскар деб билардим. Тўғри, бизга Амир Темирни ҳам шундай ўқитишган, лекин у ўзимизники бўлгани учун барибир ичимда унга нисбатан яқинлик бор эди, уни фақат бочқинчи эмас, юртимизнинг ривожланиши учун кўп иш қилган, прогрессив томонлари ҳам бор бўлган саркарда сифатида кўрардим.

Аспирантлик йилларимда Гуржистонда бўлганимда, мустақилликдан кейин Туркияда яшашга мажбур қолганимда кўрдимки, у ердагилар бизнинг Амир Темирга ўша "машъум" Чингизхон каби қарашаркан. Яна бир марта кўриндики, тарих ҳам субъектив предмет. У ҳар доим кимларнингдир қўлида “манфаат қуроли” бўлган.

Яқинда уйимиздагилар рус режиссёри Сергей Бодров тарафидан олинган “Монгол” номли кинонинг СДсини олиб келишганда, унга катта қизиқмадим ҳам, лекин, уйда бўлгани учун кўрдим. Бу кинода Чингизхон бутунлай бошқа инсон сифатида олдингизга чиқади. Ҳатто уни ижобий қаҳрамон ҳам дейиш мумкин. Мен кинонинг сюжетини айтиб ўтириш ниятим йўқ, лекин ҳаммага уни бир кўриб чиқишни тавсия қиламан.

Мени қизиқтриб қўйган нарса - Чингизхон отасидан қолган, бир нечта ўтовли кичик овулдан иборат хонликни тиклаш ва унинг атрофида ҳамма мўғилларни бирлаштириш учун олиб борган кураши қанчалик ибратли эканлиги.

У замон билан ҳозирги кунларни солиштириб бўлмайди, лекин параллелликларни кўрмаслик мумкин эмас. Ахир биз ҳам демократик мухолифатни, тўғрироғи, мўғилларнинг овулларидан ҳам баттар парчаланган мухолиф гуруҳ ва гуруҳчаларни бирлаштириш ниятидамизку. Бир кўринишидан жуда оддий бўлган шу ишни қилолмаётганимиз учун, мен бунинг сабабларини жамиятимизнинг ибтидоийлигидан, динимизнинг асослари чала муллалар тарафидан нотўғри талқин қилиниб, миямизга хато йўналишда қуйилганидан қидирмоқдаман. Аҳволни тузатиш учун баландпарвоз гаплар фойдасиз эканлигини, жамиятга янги принциплар сингдирилиши лозимлигини гапирмоқдаман, ёзмоқдман.

“Монгол” киносидан кўрдимки, Чингизхон ҳам айнан шу муаммолар гирдобида бўлган ва худди мен каби (яна ҳазил) аҳволни ўзгартириш учун ҳаётга янги принциплар киритиш лозимлигини тушунган. Табиий, Чингизхон у замонларда ўйлаган принциплар билан бизникининг ўртасида ер билан осмондек фарқ бор. Лекин параллелликларни фарқига бормаслик кўрлик бўларди.

Мана Чингизхон салкам қонунга айлантирган янги принциплардан иккитаси.

Биринчиси. Жангда ғолиб чиққан томон қўлга туширган ўлжа саркардалар томонидан бўлиб олинар экан. Чингизхон ўлжанинг катта бир қисмини оддий аскарларга ҳам бўлиб беришни қонунлаштирибди.

Иккинчиси. Ҳар бир овул бир хонлик бўлгани учун хонларнинг сони тарвузнинг уруғидек кўп бўлганини ҳар ким тушунса керак. Турли туман саркардаларининг бир хонликдан иккинчисига ўтиб кетавериши ҳам оддий ҳол бўлган. Айнан шу сабабли бўлса керак, Чингизхон “ўз хонингга хоинлик қилма” принципини янги байроқ қилиб кўтарган ва хоинликни жазолашни салкам қонунлаштирган. Масалан, ўзининг ашаддий душманини ўзига яширинча ушлаб олиб келиб берган икки одамни (улар ўша душманининг саркардалари бўлишган) хоинлиги учун ўлдиришга амр берган. Чингизхоннинг фикрича, ўша саркардалар, мўғилларни бирлаштирш ишига ҳисса қўшмоқ истасалар, ўз хонларига очиқча қарши чиқшлари керак эди, яширинча иш эса хоинликдир.

Яна қайтариб айтаман. Чингизхон ўз замонининг маҳсули. Ундан бугунги, масалан, демократик принципларни талаб қилиш мумкин эмас. Аммо, орамиздаи параллелликларни кўра билиш лозим.

Биз ҳам ҳозир мухолифатни бирлаштириш йўлида Ғарб давлатларида аллақачон ҳаётга жорий қилиб бўлинган принципларни ҳаётга киритишимиз шарт. Оммани унинг манфаатлари йўлида олиб борилаётган курашга қизиқтириш, хоинликни (бугунги тилда маъсулиятсизликни) жазолаш каби принциплар ҳаётга жорий қилинишига эришиш керак. Акс ҳолда, ҳар бир “ўтов” ўзини ташкилот ёки партия деб юраверади.

P.C. Бу лавҳа ярим соат ичида эҳтирос ва экспромт билан ёзилди. Унга баҳо бериш учун шу жиҳатини ҳисобга олиш лозим.