30 November 2017
11:15 - Саудия ўлимдан вақтинча қутилди, коррупционерлардан 100 млрл доллар келди, Ислом динининг келажаги қандай бўлади?
6 ноябрдаги хабарларимиздан бирида Саудия Арабистонида коррупционерликда айбланиб, бу мамлакатда хира пашшадек кўпайиб кетган шаҳзодаларнинг 11 нафари, 4 вазир ва бир даста бизнесмен ҳибсга олинганини билдирган эдик. Ҳозир жаҳон агентликлари ворис шаҳзода Муҳаммед бен Салман Ал Саудга асосланиб хабар қилишларича, ўша ҳибсга олинганларнинг кўпчилиги ўз бойликларининг маълум қисмини давлатга бериш шарти билан озод қилинибдилар, улар устидан жиноий очилмайди. Улардан давлат ҳазинасиг тушган пул 100 миллард доллардан кўп экан.

Улардан пул олиш осон бўлмапти. The Daily Mail газетаси ўз манбаларига асосланиб билдиришича, ҳибсга олинган шаҳзода ва бошқа ўғриларни ўз айбларини тан олдириш учун қийнашибди, қийноқлар ичида оёқдан осиб қўйиш усули ҳам бор экан.

Ўша қамалган шаҳзодалар ичида ҳозиргидан аввалги подишоҳ Абдалла ибн Абдул-Азиз Ал-Сауднинг 34 фарзандидан биттаси бўлган Мутаиб бен Абдалла бен Абделя Азиза Ал Сауд жиноий жавобгарликдан қутилиш ва судсиз озод қилиниши учун давлат ҳазинасига 1 миллиард доллардан кўпроқ пул ўтказибди.

Маълумки, Саудия подишоҳларини 1986 йилдан бери расман Икки Муқаддас Қадамжо Қўриқчиси деб ҳам аташади. Икки муқаддас қадамжо – Маккадаги Каъбани ҳам ўз ичига олган Ал-Харам масжиди ва Мадинадаги Пайғамбар масжидидир.

Мана қаранг, гўёки Икки Муқаддас Қадамжо Қўриқчиси бўлган Абдалла ибн Абдул-Азиз Ал-Сауднинг ўғли – мисли кўрилмаган ўғри ва коррупционер бўлиб чиқди. Ҳеч қандай шубҳа йўқки, 100 дан ортиқ шаҳзодалар ва улар ичидаги ворис шаҳзода ҳам айнан шундайлардан.

Ишлар шундай экан, ҳаром ишлар билан шуғулланувчи ҳаромий подшоҳлар ва шаҳзодалар қўриқлаётган Икки Муқаддас Қадамжонинг келажаги нима бўлади? Саудия Арабистоникичи? Ислом динимизникичи?