Русларнинг «Новости» Агентлиги ҳарбий техникани чет элларга сотиш билан шуғулланиадиган “Рособоронэкспорт” Ўзбекистонга 12 дона ҳужумкор Ми-35 вертолёти сотиш бўйича контракт имзолаганини ҳозиргина хабар қилди. Бу хабар гўёки воқеани биладиган одамдан олинганмиш. Аслида, тахмин қилиш қийин эмаски, бу хабар “Рособоронэкспорт” тарафидан атайлаб сиздирилган.
Вертолётларни Ўзбекистонга бериш 2018 йилдан бошланар экан. Аммо, “Рособоронэкспорт” расмийлари бу ҳақда таҳлил беришни исташмабди. Яна ўша одамнинг айтишича, ҳозир “Рособоронэкспорт”нинг делегацияси Ўзбекистонда Мудофаа Вазирлиги ва Мудофаа Саноати Давлат Комитети билан 2016 йил ноябрь ойида имзоланган Россия-Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномаси қандай бажарилаётгани билан танишмоқда, керакли музокаралар олиб бормоқда. Бу шартнома бажарилиши учун Россия тарафида маъсулият Ҳарбий-техника Ҳамкорлиги Федерал Хизматига, Ўзбекистон тарафида Мудофаа Вазирлигига юклатилган экан.
Умуман олганда, бу хабар - бутун дунё давлатлари ўртасида олиб борилаётган ҳарбий-техник ҳамкорлик нуқтаи назаридан сенсация эмас. Аммо, унутмайликки, аввалги ҳаромий президент Ислом Карим ҳам, ҳозирги Президент Шавкат Мирзиё ҳам, халқаро саҳнада ҳамманиннг олдида тиз чўкиш сиёсати олиб бормоқдалар. Агар қўшни мамлакатлар ҳарбий куч ишлатмасдан, шунчаки оғизда сўрасалар, Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг кўпгина вилоятларини қўшниларга шундоғам бериб юборишга тайёр эканлиги кўриниб турибди. Шундай бир пайтда, Шавкат Мирзиёга ҳужмкор вертолётлар нега керак бўлиб қолди, деган савол туғилиши табиийдир.
Бизга кўра, жавоб ҳам маълум. Агар Ўзбекистондаги мухолифат қуролланишга бошласа, “Бирлик”дан бошқаларнинг ҳаёлида бундан бошқа фикр ҳам йўқ, Шавкат Мирзиё ўзини шу вертолетлар билан ҳимоя қилмоқчи.
Аммо, “Бирлик” ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг сиёсий-ижтимоий ҳужумларидан вертолётлар билан ҳимояланишни ўйлаш ақлсизликдир. Аввалмбор, Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқишнинг тинч йўллари, масалан, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий соҳаларда инқилобий ўзгаришлар қилиш устида ўйлаш керак. Шавкат Мирзиё буларни ўйламаяптими, битта йўл қолади – қуролланиш.