Аввалари ҳам кўп марта урғулаганимиздек, ўтган йилги президентлик сайлови кампанияси даврида АҚШнинг сал кам ҳамма асосий оммавий ахборот воситалари, уларнинг ичида машҳур СNN телеканали ҳам бор, Ҳиллар Клинтонни қўллаб қувватладилар. Аммо, “Ҳаракат” аввалдан башорат қилганидек, Доналд Трамп ғалаба қозонди. Алам ичида қолган ўша ахборот воситалари ҳар ерда Доналд Трампнинг тирноғи остидан кир қидириш, уни ўз вазифасини яхши бажармаётган президент қилиб кўрсатиш билан оворалар.
Доналд Трамп СNN телеканали, Вашингтон Пост газетаси каби бир қатор энг машҳур ахборот воситаларини тўғридан-тўғри ёлғон хабар тарқатишда ҳам айблади.
Кеча СNN телеканали Давлат Департаменти (Ташқи Ишлар Вазирлиги) ичидаги ўз манбаларига асосланиб, Доналд Трамп ва Давлат Котиби Рекс Тиллерсон ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиб бораётганинг гўёки яна бир мисолини хабар қилди. Нимамиш, Ҳиндистондаги қандайдир юксак даражали учрашувга кетаётган АҚШ делегациясига Доналд Трамп ўз қизи, айни пайтда маош олмасдан ўзининг ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Иванка Трампни тайинлаганидан норози бўлган Рекс Тиллерсон бу делегация таркибига вазирликнинг обрўли хизматчиларини киритмаган эмиш.
Дарғазаб бўлган Донад Трамп дарҳол Твиттер орқали СNN телеканалини чет элларда АҚШ ҳақида яхши таасурот қилдирмайдиган хабарлар тарқатишда айблаб, мамлакат ичида энг популяр телеканал Fox News эканлигини айтди. Вақти келгани учун эслатиш керакки, Fox News телеканали АҚШдаги Исроил лоббисиники эканлиги иддао этилади.
СNN ҳам дарҳол Твиттер орқали жавоб берди: “АҚШни дунёга яхши ёки ёмон танитиш СNNнинг иши эмас. Бу Сизнинг ишингиз. Бизнинг ишимиз – ҳақиқий хабар тарқатишдир”.