30 October 2017
20:38 -
Гулнора Каримнинг суд маҳкамаси олдидан таниқли шахсларнинг номлари чиқмоқда, ҳақиқий суд бўлишига аҳмоқ ҳам ишонмайди
![](/photo/fuhusha-02-15-Х.jpg)
Фуҳуша-1 устидан бошланиши кутилаётган судда Миродил Жалол асосий гувоҳдлардан бири бўлади. Швейцарияда рўйхатга олинган бу ширкатга Миродил раҳбарлик қилганига қарамай унинг эгаси Гулнора Карим бўлган. Zeromax ширкати Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тўқимачилик саноати, нақлиёт, шунингдек, нефть, газ ва олтин қазиб чиқариш билан шуғулланган, мамлакат бўйлаб юзлаб ёнилғи шахобчаларига эга эди.
Гулнора Каримнинг барча жиноятлари бевосита ана шу ширкат билан боғлиқ, дейди мухбиримиз. Отаси даврида Миродил Жалолни ана шу жиноятлар учун қаматган Гулнора охиир-оқибатда жавобгарликдан ўзи ҳам қутула олмади.
Тошкентда Фуҳуша устидан очиқ суд ўтказилишига аҳмоқ ҳам ишонмайди, дейди мухбиримиз. Суд ҳақидаги лоф у билан юзма-юз гаплашишни истаётган Швейцария терговчиларини алдаш учун ўйлаб топилган. Агарда жуда керак бўлиб қолса, “суд” номи остида ҳеч ким киритилмайдиган қандайдир масхарабозлик спектакли ўйналишга бошланиши мумкин.