30 October 2017
22:19 -
Пахта теримида қўшиб ёзган икки вилоят ҳокими ишдан олинди
Бугун ўтказилган селектр мажлисида Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобо ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқ эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шунингдек, бу икки вилоятнинг прокурорлари ҳам ишдан олинди. Ҳокимларнинг ишдан олинишига 2017 йилги пахта мавсумида ушбу вилоятларда ҳосил қўшиб ёзишга йўл қўйилгани сабаб бўлган.
Ҳукуматга кўра, эндиликда собиқ ҳокимлар ишдан ҳайдалиш билан билан қутулмайди. Улар сохта статистика учун жавобгар қилинишлари мумкин.
Ҳукуматга кўра, эндиликда собиқ ҳокимлар ишдан ҳайдалиш билан билан қутулмайди. Улар сохта статистика учун жавобгар қилинишлари мумкин.