30 October 2017
19:15 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Ўзбекистон масжидларида азон микрофон орқали айтилиши мумкин
Яқин орада масжидларда азонни овоз кучайтиргичда айтилишига рухсат берилиши мумикн. Президент Шавкат Мирзиёнинг Туркияга сафарида сўнг бу яна-да реаллашди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Тошкентдаги “Шайх Зайниддин” (эски “Кўкча”) жоме масжидида бўлган имом-хатиблар йиғини ва унда азонни овоз кучайтиргичларда айтилиши, қизларнинг рўмол ўрашига рухсат берилиши мумкинлиги айтилгани кенг муҳокама қилинмоқда.

Номи пойтахтнинг йирик масжидларидан бирига берилган Ислом Карим даврида азонни овоз кучайтиргичларда айтиш таъқиқланганди.

Қолаверса, шу ерда ҳам бизнинг «Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар” шиоримиз қанчалик тўғри эканлиги кўринмоқда. Шавкат Мирзиё 25-27 октябрь кунлари Туркияга сафар қилиши ҳақида 23 октябрда тарқатилган хабаримизга шундай сарлавҳа қўйган эдик : “Ўзбеклар учун ёмон хабар: Шавкат Мирзиё Туркияга сафар қилмоқчи, демак, мамлакатни исломлаштиришни жадаллаштиради”. Кўриб турибсизик, айнан шундай бўлмоқда.

Ўша 23 октябрдаги хабаримиз қуйидаги жумла билан тугатилганди: “Аммо, битта нарса аниқ, у (яъни, Шавкат Мирзиё – “Ҳаракат”) Ражаб Эрдўғаннинг буйруқ каби қатъий илтимослари остида Ўзбекистонни исломлаштириш йўлида янада жадалроқ қадамлар қилишга ваъдалар бериб келади, бу Ўзбекистон учун ҳақиқий фожеа бўлади.” Ўзбеклар диний фанатизм бўйича Ислом дунёсида биринчилардан эканлигини ҳисобга олсак ва Шавкат Мирзиё бу хато йўлидан қайтмаса, Ўзбекистонни Афғонистон, Покистон ёки Эрон каби кунлар кутади.