Reuters Агентлиги тарқатга хабарга кўра, кеча АҚШнинг жанубидаги Теннесси штатида тахмин 300 кишилик гуруҳ аввал Шелбимилле, кейин 50 км нарироқдаги Мурфрессбро шаҳарчаларида “Оқлар Ҳаёти Асосий Масала” номли митинглар ўтказибдилар. Улар марказий ҳукматдан Теннеси штатига қочқин муҳожирлар жойлаштиришни тўхтатишни талаб қилмоқдалар. Маълум, бўлишича, сўнги 15 йилда аҳолиси 6 млн атрофида бўлган бу штатга 18 минг қочқин муҳожир жойлаштирган. Юқорида номи келтирилган икки шаҳарчага жойлаштирилган муҳожирлар асосан Сомалия ва Ироқдан экан, яъни улар мусулмонлар.
Штатнинг маҳаллий ҳукумати ҳам муҳожирлар сони ортаётганида норози экан. Яқинда, штатнинг ҳукумати бу ҳақда марказий ҳукуматга қонуний даъво ҳам очибди.
Америка-Ислом Муносабатлари Кенгаши номли ташкилотнинг вакили Ироҳим Хупер бу ҳақда бундай дейди: “Улар қочқин деганда, ўз-ўзидан маълумки, мусулмонларни назарда тутмоқдалар."
Аслида, бундан ҳам кўпроқ нарсалар айтиш лозим, дейди муъбиримиз. Ҳозир бутун дунёда “Ислом” ва “ислом терроризми” ифодалари синонимга айланиб кетмоқда, мусулмонларга нисбатан кайфият ўта ёмонлашмоқда. Шундай экан, Теннеси штатида бўлгани каби митинглар ростдан ҳам ҳолва, яқинда Европа ва АҚШдан мусулмонларни ҳайдаб чиқаришга қаратилган чақириқлар бошланиши шубҳасиздир.
Яна унутмайликки, шу йил 10-11 сентябрь кунлари Остонада бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича саммитида қабул қилинган Декларацияда "Ислом жамияти ҳаддан ташқари қашшоқлиги, одамларнинг ақл-идроки ҳам қашшоқлиги" очиқча тан олинган. Демак, мусулмонлар бу оғир аҳволдан, яъни, бир тарафдан, мусулмонларга нисабатан кайфият ёмонлашаётгани, иккинчи тарафдан, Ислом дунёси иқтисодий қашшоқлиги ва мусулмонларнинг ақл-идроки ҳам қашшоқлиги устида ўйлашлари ҳамда бу оғир вазиятдан чиқиш йўлларини қидиришлари керак.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатга кўра, бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.