![](/photo/harakat-logo.jpg)
Бундан икки ойча аввалги хабарларимидан бирида “Ўзбекни нима жин урмоқда?” саволини ўртага қўйиб, “Ҳаракат” сайтининг Фейсбукдаги саҳифасини ёқтирувчилар сони ҳақида гапиргандик. Айтиш керакки, бундан бир неча йил аввал, аниқроғи, 2013 йилнинг биринчи ярмида Фейсбукдаги саҳифамизини арзимаган пул билан реклама қилиб, унга “Ёқтириш” (“Like”) белгиси қўйганларнинг сонини ҳар ойда тахминан 1 мингга орттириб бордик. Аммо ўша йилнинг ўрталарида ичимизда чиққан муаммолар туйфайли “Ҳаракат” сайти ва унинг ФБдаги саҳифаси феълан бекилиб қолди.
2014 йилнинг бошидан сайтимиз ва унинг ФБдаги саҳифаси қайтадан иш бошлади. Аммо, ФБдаги саҳифамизни пул билан реклама қилмасликка қарор қилдик. Шундан кейин ўтган 3,5 йил ичида ФБдаги саҳифамизга тахминан 400 кишигина “Ёқтириш” (“Like”) белгиси қўйди. Аммо, сўнги бир неча ойда “Ёқтириш” (“Like”) белгиси қўйганларнинг сони кутимаганда яна 500 га, яъни 2 баравардан ҳам кўпга ортди ва ҳаммаси бўлиб 900 дан ошди.
“Ўзбекни нима жин урмоқда?” деб қўйган саволимизда жон бор эканлиги кўриниб турибди.
Фейсбукдаги саҳифамизга қўйилаётган хабарларни ўқиётганлар сони ҳам кескин ортди. Авваллари ҳар бир хабаримизни тахмин 100-200 киши ўқирди. Баъзида, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг баёнотлари ёки шоир Юсуф Жуманинг баъзи мақола ёки шеърларини минглаб киши ўқиган ҳоллар бўлар эди.
Аммо, шу йил сентябрь ойидаги баъзи хабарларимизни ўқиётганларнинг сони кескин ортишга бошади. Мана баъзи мисоллар:
- ЎзА: Нурсултон Назарбой Тошкентга келмоқда. "Ҳаракат": У ва Шавкат Мирзиё Ислом дунёси ўта қашшоқлигини тан олишди, бу аҳволдан чиқиш учун ҳам Абдураҳим Пўлатнинг таклифларини қабул қилишга маҳкумлар (13 сентябрь) - бу хабарни 8 минг 847 киши ўқиди
- Шавкат Мирзиё БМТ минбаридан Орол денгизи ва ислом терроризми муаммолари ҳақида лофлар отди (19 сентябрь) - бу хабарни 10 минг 67 киши ўқиди
- “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Самад Муроднинг Фейсбукдаги саҳифасига ёлғондакам мустақиллик байрами ҳақида ёзган лавҳа - (21 сентябрь) - бу хабарни 4 минг 451 киши ўқиди
- Шавкат Мирзиёнинг Доналд Трамп билан учрашуви бўлиши ҳақидаги ёлғон хабарга нима деймиз? ШМ сиёсий мурдага айланиб бўлди деймиз! (22 сентябрь) - бу хабарни 1 минг 129 киши ўқиди
- Ўзбекистон иқтисодининг чўкиши тезлашади, чунки пахта терадиган одам йўқ. Балки, Абдулла Ариф ва Шавкат Мирзиё пахта теришар? (22 сентябрь) - бу хабарни 1 минг 330 киши ўқиди
- БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркга келган Қозоғистон вазирини қабул қилибди (23 сентябрь) - бу хабарни 3 минг 450 киши ўқиди
- Абдураҳим Пўлат: ЎЗБЕКЛАР вой-дод деб ҳайқирадиган, дод деб йиғлайдиган ва майдонларга чиқадиган кунлар келиши, милиционерлар бунга тайёр бўлиши кераклиги ҳақида (23 сентябрь) - бу хабарни 10 минг 929 киши ўқиди
- Абдураҳим Пўлат: Онамнинг онаси Ўзбекистон ҳақида (24 сентябрь) - бу хабарни 9 минг 78 киши ўқиди
- “Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Доналд Трамп баъзи исломий давлатларнинг фуқароларини АҚШга киритиш йўлига катта тўсиқлар қўйди, энди навбат ўзбекларга (24 сентябрь) - бу хабарни 2 минг 584 киши ўқиди
- Германияда паламент сайловларининг натижалари эълон қилинди, биринчи ўринда Канцлер Ангела Маркелнинг коалицияси (25 сентябрь) - бу хабарни 2 минг 652 киши ўқиди
- Ҳукумат пахта териш учун бериладиган пул миқдорини оширди, фермер хўжаликлари мустақил эмасми? (25 сентябрь) - бу хабарни 3 минг 666 киши ўқиди
- Ишониш қийин: Ўзбекистон аҳолиси 1 октябрдан нақд валюта сотиб олиш имконига эга бўлади (25 сентябрь) - бу хабарни 1 минг 650 киши ўқиди
- Шавкат Мирзиё Ислом цвилизациясини ривожлантирмоқчи. Тошкентда йирик ароқ заводи қурилади! (25 сентябрь) - бу хабарни 4 минг 82 киши ўқиди
- Яхши хабар: Шавкат Мирзиё Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишни таклиф қилди 25 сентябрь) - бу хабарни 2 минг 301 киши ўқиди
Ўзбекларни нима жин ургани, нима учун бизнинг хабарларимизга қизиқиш бунчалик ортгани ҳақида тахминларимиз бор, дейди мухбиримиз. Аммо, ҳозир уларни тилга олишни лозим топмадик. Воқеаларнинг боришини кузатиб бораверамиз.