27 September 2017
01:38 -
Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида ҳам Қозоғистондан орқадамиз ва олдиндамиз, олдинда бўлишимиз керак
![](/photo/Ashxabod-2017.jpg_thumbnai_full.jpg)
Умумий медаллар сони бўйича, Ўзбекистон олдинда, аммо олтин медалларга урғу борган қозоқлар ўзлари олдинда эканликалрини айтмоқдалар.
Ҳақиқат қаерда? Ўзбекистоннинг аҳолиси Қозоғистондан 2 баравар кўплигини ҳисобга олсак, ҳар томонлама қозоқлар олдинда. Аммо, биз ўзига бек ўзбегилигимизнпи ҳисобга олсак, биздан олдинга ҳеч ким ўтолмайди, ўтиши ҳам мумкин эмас, ҳар доим олдинда бизмиз.
Дарвоқе, Ашхободда ўтаётган ўйинларнинг расмий сайтига кўра, ҳозирча биринчи ўринда Туркманистон кетмоқда (88 олтин, 70 кумуш , 85 бронза медали, ҳаммаси бўлиб 224 медаль), иккинчи ўринда Хитой (40 олтин, 30 кумуш, 23 бронза медали, ҳаммаси бўлиб 93 медаль), учинчи ўринда Эрон (35 олтин, 22 кумуш, 59 бронза, ҳаммаси бўлиб 116 медаль). Қозоғистон 4-чи, Ўзбекистон 5-чи ўринда.
Демак, тезликда бу каби ўйинларда мамлакатларнинг ўрнини умумий медаллар сонидан келиб чиқиб белгилашга ўтиш керак, ана ўшанда биз, энг камида, Осиёда 2-чи ўринга чиқамиз.