30 May 2017
22:26 -
Масхарабозлик ёки шармандалик: Шавкат Мирзиёнинг қарори билан аҳолидан электр ва газ ҳаққи учун сўм ундирувчи полиция ташкил этилди. Натижада сўм йўқ қилинмайдими?
Бугун матбуотда электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш тўғрисида президент Шавкат Мирзиёнинг фармони қабул қилинди. Фармонга келтирилган шарҳда айтилишича, энергия манбаини талон-тарож қилиш, истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловлардан бўйин товлаш, электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига шикаст етказиш ва уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш каби ҳуқуқбузарликлар жуда авж олган.
Янги қабул қилинган фармон соҳада вазиятни мутлақ ўзгартиришга қаратилган. Хусусан, электр ва газ таъминоти соҳасида бошқарув механизмларини янада такомиллаштиришга, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва жавобгарликни кучайтириш режалаштирилган. Шу мақсадда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий Ижро Бюроси ташкил этилади. Унинг вазифаси энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга, шунингдек, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш бўлади.
Шунингдек, Адлия органлари қошида Суд департаменти тугатилиб, унинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 1301 та бўшатилаётган штат бирликлари Мажбурий Ижро Бюрога ўтказилади.
Шу ўринда савол туғилади: нега мобиль ширкатлар ёки шунга турдош бошқа хизматларда кўрсатилган хизмат учун аҳолидан ҳақ ундириш билан боғлиқ муаммо йўқ? Нега электр ва газ ҳақини ундиришни ана шу механизм асосида ташкил қилиш мумкин эмас? Айнан пойтахтнинг каттагина қисмида сарфланган электр энергияси учун автоматик тўлов механизми мавжуд-ку. Тўлов тизимини яхшилаш учун алоҳида Бюро ташкил қилиб, дунёга кулги бўлиш шартми, деган мухбиримизнинг жавоби ҳам диққатга сазовордир.
Россия ва Қозоғистонда ўртача ойлик минг долларга яқин ва ҳатто катта бўлиб, Ўзбекистонда бор-йўғи 90 доллар экан, ўртача оилада турли тўловларни тўлашга етрали пулнинг ўзи йўқ. Шавкат Мирзиё одамларда йўқ пулни қандай қилиб ундирмоқчи? Кўрамиз, буюк ишларга қўл ураётган президентимиз, йўқ пулни ҳам ундирадиган мўъжизакор бўлса ажаб эмас.
Балки аввалги Президент Ислом Карим ҳақдир. Марказий Осиёда биринчи бўлиб қирғизлар ўз миллий пулларини чиқарганларида, у “ким истаса пул чиқараверар экан-да” деб кулган эди. Шавкат Мирзиё давлат сифатини йўқотиб бўлган Ўзбекистонимизда ўз пулимизнинг маъноси қолмаганлигини кўрсатиб, кейин бизни қозоқларнинг тангасига ўтказишни ўйламаяпитимикан?