30 May 2017
21:49 - Француз элчихонаси ходими Чимёнда ҳалок бўлди
Шанба куни Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Франсис Делег Чимёнда парапланда учиш вақтида ҳалокатга учраб, ўша ернинг ўзида оламдан ўтди. У элчихонада хавфсизлик хизмати раҳбари, ва айни пайтда, Туркманистон ва Тожикистон масалалари билан ҳам шуғулланган.

“Бутун элчихона ходимлари унинг оила аъзоларига ва яқинларига шунингдек Франция Миллий полициясидаги унинг собиқ ҳамкасбларига ҳамдардлик билдиради”, - дейилган элчихона хабарида. Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, Франсис Делег - профессионал парапланчи бўлган ва ойига икки маротаба Чимён тоғларида парапланда учиб турган.