06 February 2017
19:26 -
Қизиқ: Қозоғистонда уч тиллик таълим тизими жорий этилмоқда, қозоқча 50 та китиб инглизчага таржима қилинади. “Ҳаракат”: Бечора Ўзбекистонимизда аҳвол қандай?

Олий Таълим Муассасалари Ассоцияцияси раиси Раҳман Алшанов бугун ўтказилган қандайдир матбуот конференциясида шундай дебди: “Кўп тиллик ҳақида айтаманки, биз бу масалага охирги пайтда катта эътибор бермоқдамиз. 24 олий ўқув юртида инглиз тилини ўқитиш бўйича махсус дастурлар ҳаётга жорий қилинмоқда. Бундан ташқари, қозоқча дарсликларни инглиз тилига таржима қилиш қарори ҳам олинди. Бу нимага керак? Бизнинг бу соҳада дунёга кўрсатса бўладиган ютуқларимиз бор, олимларимизнинг ютуқлари бор. Ҳозир 50 та қозоқ тилидаги дарсликни инглизчага таржима қилмоқдамиз, кейин бу рақам яна ҳам ошади”.
Бир неча йил аввал Ўзбекистонда ҳам олий ўқув юртларида инглиз тиилини ўргатишни юқори даражага чиқариш дастурлари қабул қилинган эди, дейди мухбиримиз. Аммо, бу соҳада қандай ютуқларга эришганимиз ҳақида хабарлар, минг афсуски, йўқ.
Бошқа хабарларимиздан маълумки, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда ўзбек мактабларини бекитиб ташлаш давом этмоқда. Тахминан 5 миллион ўзбек яшайдиган Афғонистонда эса, битта ҳам ўзбек мактаби ёки синфи йўқ. Ўзбек миллатининг эса, бундай масалалар билан иши ҳам йўқ. Ҳатто Совет замонида миллий қадриятларимиз, жумладан, тилимизнинг тақдири ҳақида қайғурадиганлар бор эди. Энди йўқ.
Миллат тушунчасидан узоқда тарбияланган ўзбекнинг янги авлоди Интернетдаги ижтимоий тармоқларни ахлатхонага айлантириш билан овора. Чунки, улар ижтимоий тармоқларда жиддий ишлар қилиш мумкинлигини билишмайди ҳам. Оддий подага айланган ёшларимизни миллий масалалар мутлақо қизиқтирмайди, бу нарса – Лубянканинг топшириғи билан Ислом Карим томонидан яратилган ва ҳали ҳам Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режиминининг катта ютуғларидан биридир.