03 February 2017
19:44 -
Ўзбекча масхарабозлик: Ўзи ҳибсда бўлган шахснинг виртуал қабулхонаси очилди
Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги Бош директори Омонулла Юнусовнинг виртуал қабулхонаси очилди. Бу ҳақда агентликнинг расмий веб сайтида эълон қилинган. Аммо Омонулла Юнусовнинг ўзи 2016 йилнинг 16 августидан бери қамоқда ўтирибди. Тергов маълумотларига кўра, бу амалдор “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа уйи тарафидан давлат бюджети асосида чоп қилинган китоб ва нашрлар учун олинган маблағларнри ўзлаштириш билан давлатга миллиардлаб зарар етказган.
Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги ходимига кўра, Юнусов ҳозирда Миллий Хавфсизлик Хизматининг Гвардейский кўчасидаги тергов изоляторида сақланмоқда. Яқин орада иш судга чиқади.