31 January 2017
18:36 -
Шавкат Мирзиё ҳам нутқларини китоб қилдира бошлади, амалий ишлар қачон қилинади?

“Чуқур таҳлил ва танқидий ёндашувга асосланган ушбу рисолада Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларига атрофлича баҳо берилган. Айни вақтда иқтисодиётни бошқариш, уни модернизация ва диверсификация қилиш борасида кейинги пайтда турли вазирлик ва идоралар томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар очиқ ва холис танқид қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар илгари сурилган. Турли соҳалардаги мавжуд улкан имконият ва захираларни тўлиқ ва самарали ишга солишга жиддий эътибор қаратилган”, – деб ёзади Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги.
Ислом Карим ҳам ҳар йили Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг бор-йўқлиги ҳам айтилмайдиган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишларида нутқ сўзлаб оламшумил ишлар қилиниши ҳақида гапирарди, демократик ўзгаришлар бўлишини урғуларда, аммо амалда ҳеч нарса ўзгармасди. Ўзгаришлар қилиш учун нутқ сўзлаш етарсиз, амалий қадамлар қилиниши керак. Аммо, Шавкат Мирзиё ҳалигача биронта қадам олға кетгани йўқ.