
Машҳур Freedom House ташкилоти 2016 йил натижалари бўйича жаҳон мамлакатларининг сиёсий ва фуқаровий эркинликлар даражаси бўйича рўйхатини эълон қилди. Дунё давлатлари 3 гуруҳга бўлинган - эркин (харитада яшил рангда), қисман эркин(сариғ рангда) ва эркин бўлмаганлар (кулранг). 87 мамлакат эркин, 59 мамлакат қисман эркин, 49 мамлакат эркин бўлмаганлар рўйхатига киритилган.
195 мамлакат киритилган рўйхатда Ўзбекистон ва Шимолий Корея охиридан 2-3 ўринларни биргаликда эгаллашмоқда. Бу икки мамлактда эркинлик даражаси 2 деб баҳоланган. Охирги ўринга 1 баҳо билан Сурия қўйилган.
Энг эркин деб топилган Норвегия, Швеция ва Финландияга 100 баҳо берилган. Собиқ СССР республикларидан 3 таси (Эстония, Латвия ва Литва) эркин, 5 таси (Украина, Молдова, Гуржистон, Арманистон, Қирғизистон) қисман эркин, қолганлари эркин бўлмаган давлат деб топилган.
Мана бошқа баъзи давлатларга берилган баҳолар: Канада - 99, Франция - 90, АҚШ – 89, Ҳиндистон – 77, Қирғизистон - 37, Россия - 20, Қозоғистон - 22, Тожикистон – 11, Туркманистон – 4. Аввалги йили рўйхатнинг охирида бўлган Сомалия бу йил биздан олдинга чиқиб 5 баҳо олибди.
Ўзбекистонимиз аввалги йиллардек рўйхатнинг охиридан иккинчи ўринга қўйилгани - декабрь ойидаги президент сайловлари аввалгиларидек масхарабозлик ўйини деб топилганининг яна бир исботидир. Ваҳолангки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 2016 йил 24 октябрда Шавкат Мирзиёга ёзган хатида сайловларни демократия талаблари доирасида ўтказиш учун уларни орқага қолдириш ва авваламбор “Бирлик” Партиясининг номзоди сайловларда иштирок этишига рухсат бериш кераклигини урғулаган эди.