31 January 2017
14:42 -
Жуда қизиқ: Америкаликларнинг кўпчилиги Абдураҳим Пўлат тарафида экан (ярим ҳазил)

“Ҳаракат”нинг хабарларидан маълумки, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ўтган йили АҚШда президент сайлови кампанияси бошланиши биланоқ Доналд Трампннинг умуман олганда ҳақ эканлигини урғулаб, айнан у президент бўлиб сайланишини башорат қилган эди.
Абдураҳим Пўлат Доналд Трампни қўллаб-қувватлашининг сабаби қуйидагича. Ислом дунёси ҳозир жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисми. Мусулмонлар сўнги юз йилликларда ҳеч бир янглик яратолмадилар ва насронийлар ҳамда яҳудийлар яратган замонавий дунёда уларнинг хизматкории бўлиб яшамоқдалар. Бу аҳволдан чиқиш учун Ислом динида чуқур ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш лозим. Аммо, ҳозир қолоқ мусулмонлар ўз ичларида ислоҳотлар қилишга ҳам қодир бўлмаганлари туфайли инсониятнинг илғор қисми уларга ёрдам бериши керак. Доналд Трампнинг мусулмон муҳожирларига нисбатан олиб борадиган қаттиқ сиёсати Ислом уламоларини динимизнинг тақдири ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Агар улар ўйлашга бошласалар, Исломда ислоҳотлар кераклигини, дунёвийлик/секуяризм принципини қабул қилишдан бошқа йўл йўқлигини, акс ҳолда, динимиз ўлим йўлига кетишини тушуниб етадилар.
Абдураҳим Пўлат ўз фикрларини аввалги Президент Барак Обамага ёзган хатларида билдирган эди, аммо бу ҳақда америкаликларнинг ҳали хабари йўқ. Шу сабабли, америкаликлар Абдураҳим Пўлатни қўллаб-қувватлаётганларини ярим ҳазил дедик.
Аслида, америкаликлар Абдураҳим Пўлат тарафидан қўллаб-қувватланаётган Доналд Трампни қўллаб-қувватламоқдалар. Аммо, вақти келади, америкаликлар ҳам, Ислом дунёси ҳам, Абдураҳим Пўлатнинг фикрлари билан танишадилар ва у фикрлар мутлақо тўғри бўлиб, улар мусулмонларнинг ва бутун дунёнинг фойдасига эканлигини тан оладилар.
Шу пайтгача Ислом дини ислоҳотларга муҳтожлиги, бундай ислоҳотлар натижасида Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши кераклиги ҳақида фақат ва фақат “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат гапирарди. “Бирлик” Партиясининг шу йил 28 январда Тошкентда ўтказилган мажлисида бу масала биринчи марта партиянинг кун тарибига кирди. “Бирлик”нинг бундан аввал қилган буюк ишларига кўз юмасак ҳам, бу партия динимизнинг фундаментал муаммоси билан шуғулланишга бошлаганининг ўзи унинг тарих саҳифасига киришига асос бўлади.