30 January 2017
18:45 - Канадада мачитга террористик ҳужум уюштирилди, Ислом дини дунёвийлик/секуляризмни қабул қилмаса, ҳамма мачитлар йўқ қилинади

Канаданинг АҚШ билан чегарадош Квебек вилояти маркази Квебек шаҳридаги Ислом Маданий Маркази деб аталган мачитга кеча, яъни 29 январь куни ярим кечасига яқин намоз ўқилаётган пайтда, ҳар ҳолда гап витир намози ҳақида кетмоқда, қуролли ҳужум уюштирилиб, 6 мусулмон ўлдирилгани, 8 таси ярадор бўлгани ҳозир бутун дунё ахборот воситалари тарафидан хабар қилинмоқда. “Ҳаракат” бу воқеада ҳеч қандай нооддийлик кўрмади ва ва унга ортиқча эътибор ҳам бермади, бермоқчи ҳам эмас.

Чунки, дунё бўлаб ислом терроризми кенгайиб бориб, Исломга қарши ҳаракатлар бошланар экан, буларнинг табиий эканлигини аввалдан айтган ва “бу ҳали холва” деб урғулаган эдик. Ҳамма нарса ҳар доимгидек биз башорат қилган йўналишда бўлмоқда.

Аҳмоқ мусулмонлар, бундан ҳам муҳими, аҳмоқ Ислом уламолари эса,ислом терроризмини ортиб боришига, “ислом терроризми” ва "Ислом” тушунчалари синонимга айланиб бораётганига эътибор бермадилар, демак, Ислом динига ва умуман мусулмонлар жамоасига қарши чиқишлар бошланиши мумкинлигини ҳаёлларига ҳам келтирмдилар. Тўғри, аҳмоқлардан яна нима ҳам кутиб бўларди.

Канаданинг аҳмоқ, мишиқи деса бўладиган ёшдаги Бош вазири Жастин Трюдо мачитда бўлган воқеани мусулмонларга қарши теракт деб баҳолади. Унинг аҳмоқлигининнг сабабларидан бири шундаки, АҚШ Президентb Доналд Трамп ўз мамлакатига мусулмонларнинг келишини чекловчи қарор чиқаргандан кейин, айнан шу Жастин Трюдо “мусулмон қочқинларга биз бошпана берамиз” деб эълон қилган эди. Квебекдаги теракт уюштирганларни Бош вазирнинг сўзлари рағбатлантирганлиги шубҳасиздир.

Аммо, бу воқеа ҳақидаги хабарларда ҳалигача ишонарли аниқликлар йўқ. Ҳалигача мачитнинг ичини кўрсатувчи фоторасм берилмади. Ташқаридан олинган расмларга кўра, мачит алоҳида бино ҳам эмас, қандайдир бир бинонинг ижарага олинган бир бўлаги бўлса керак.

Терактни икки маҳаллий талаба уюштиргани, улардан бири мусулмон эканлиги ва улар ҳужум пайтида “Оллоҳи Акбар” деб бақирганлари ҳам айтилмоқда. Улар исломчи террористлар ва умуман мусулмонлар устидан кулиш учун шундай бақирган бўлишлари ҳам мумкин.

Хуллас, хулосамиз шундан иборатки, бўлаётган воқеалар мусулмонлар ва Ислом уламоларини жиддийроқ ўйлашга чақириши керак. Улар жиддий ўйлашга бошлсалар, “Бирлик” ва унинг жарчиси “Ҳаракат” айтаётган фикрларни, яъни Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши кераклигини тан олишга мажбур бўладилар.

Акс ҳолда, бутун Америка ва Европада ҳамма мачитларни бекитишади.