30 January 2017
19:34 - Муборак туманига янги ҳоким тайинланди, у ўз вақтида ҳақиқий ҳоким бўлган Ислом Каримнинг мухолифатчиси Мурод Жўраевни эслайдими?

Ўз даврида Ўзбекистон ССР Олий Советининг депутати ва Ислом Каримнинг ашшадий мухолифи бўлган Мурод Жўраев тарафидан бошқарилган Қашқадарёнинг Муборак туманига янги ҳоким тайинланди. Халқ депутатлари тумани кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ҳоким Панжи Аллақулов лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Ғайрат Жавлиев тайинланди.

Сессияда иштирок этган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев туманнинг иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида гапиргани айтилмоқда.

Эслатиб ўтиш керакки, КГБ тарафидан ўзбекларнинг елкасига ўтказилган тожик аслли ҳаромий Ислом Карим мухолифатчи, ўзбек миллатинингасл фарзанди Мурод Жўраевни 1994 йили қамоқхонага ташлатган ва демократик дунёнинг талаби билан 21 йилдан кейин, аниқроғи, 2015 йил 12 ноябрда озод қилган эди.

Ғайрат Жавлиев, Панжи Аллақулов кабилар келиб кетаверади, дейди мухбиримиз, аммо вақти келади ва Муборакнинг халқи Мурод Жўраевга ҳайкал қўяди.

Вақти келгани учун айтиш керакки, айнан бугун “Бирлик” Партиясининг АҚШда яшашга мажбур бўлаётган раиси Абдураҳим Пўлат Тошкентда хусусий касалхоналардан бирида даволанётган сафдоши Мурод Жўраев билан телефонда гаплашганди.

Расмда – Ислом Каримнинг зиндонида 21 йил ётгандан кейин озод қилинган Мурод Жўраев ва унинг озод қилинишида катта роли бўлган “Бирлик” Партияси Бош котиби, айни замонда, Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят.