29 January 2017
16:40 - Ислом Карим инидан чиқмасди, Шавкат Мирзиё ўша инда ўтиришни истамайди, шекилли, Қорақалпоғистондан кейин Хоразм вилоятига ўтибди

Ўзбекистондаги мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз Президент Шавкат Мирзиё мамлакатда ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида кеча Хоразм вилоятига ташриф буюрганини хабар қилдилар.

Ёш бола ҳам биладики, Шавкат Мирзиё мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш ҳақида гапиришни бошлади, аммо ҳеч қандай ислоҳотлар дастури эълон қилингани йўқ, ҳеч қандай ислоҳотлар бошлангани йўқ. Шундай экан, янги президент қайси ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига борди?

Ўзбекистон инсон экинликлари ва демократия даражаси бўйича дунё давлатлари рўйхатида охиридан иккинчи ўринда туради. Яъни, мамлакатимиз катта қамоқхонадир. Иқтисодий аҳволимиз шунай ғарибки, ўртача ойлик бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада эдик, Қозоғистон кризисга кирганига қарамасдан, ҳали ҳам 4-5 баравар орқадамиз, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Бу фактларни билиш ёки ўрганиш учун на Қорақалпоғистонга, на Хоразмга, на бошқа вилоятга боришнинг кераги йўқ. Буларни “Ҳаракат”нинг сайтидан ҳам ўрганса бўлади.

Қолаверса, ислоҳотларни Ислом Каримдан қолган инда ўтириб ҳам бошлайвериш мумкин. Аммо, кўринишидан Шавкат Мирзиёнинг командаси ислоҳот деган нарсани ҳам билмайди, ҳеч қандай ислоҳот ўтказмоқчи ҳам эмас. Балки, тўғри қилаётгандир, қамоқхонада қанақа ислоҳот бўлиши мумкин?