29 January 2017
16:10 - АҚШ ҳуқуқ давлати: Нью-Йорк суди АҚШга киритилмаётган, аммо визаси бор мусулмонларни депортация қилдирмаслик қарори олди

25 январда АҚШ Президенти Доналд Трамп сайловолди ваъдаларини бажариш йўналишида яна бир қадам қилиб, 7 мусулмон давлатидан келаётган муҳожирларни АҚШга киритмаслик, яъни уларга АҚШга кириш визаси бермаслик ҳақидаги қарорни имзолаган эди. Бу қарорга мувофиқ аввалдан виза олиб бўлганлар ҳам АҚШга киритилмайди.

Шу қарор кучга кириши билан Нью-Йорк аэропортида ўша мамлакатлардан келаётган, қўлида АҚШга кириш визаси бўлган бир гуруҳ мусулмон мамлакатга киритилмади. Демак, улар депортация қилиниши керак эди. Аммо, Нью-Йорк суди уларни депортация қилмаслик ҳақида ҳукм чиқарди. Суд шундай ҳукм чиқардими, демак, визали чет элликларни, улар тўғридан-тўғри қандайдир жиноий ишларга аралашмаган бўлсалар, сўзсиз АҚШга киришга ҳақлари борлиги хусусида қандайдир қонун-қоидалар бор. Бундан ҳам қизиғи, Депортация ишлари билан шуғулланадиган Давлат Хавфсизлик вазирлиги суднинг бу қарорига бўйсунишини билдирди.

Ҳозир АҚШнинг бир қатор шаҳарларида Трампнинг бу қарорига қарши турли тадбирлар, масалан, митинг ва пикетлар ўтказилмоқда. Нью-Йорк суди биноси олдида эса, суднинг қарорини олқишловчиларнинг митинги бўлди.

Қаранг, шаҳар суди мамлакат Президентининг қарорига зид бўлган ҳукм чиқарди, шу президентга бўйсунадиган вазирлик эса, суднинг қарорини тан олишини билдирди. Бу нарсалар АҚШ ҳуқуқ давлати эканлигини яна бир марта кўрсатмоқда.

Тахмин қилиш мумкинки, Доналд Трамп давлатнинг қонунларига ҳам ўзгартириш киритади ва терроризмнинг ўчоғи бўлган мусулмон мамлакатларидан келаётганлар АҚШга киритилмайдиган бўлади. Аммо, Трамп яна бир иш қилиши керак. У очиқчасига “Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилмагунча, мусулмонларнинг АҚШ киритиш ўта чекланган бўлиб қолаверади” дейиши лозим. Ана ўшанда аҳмоқ ислом уламолари Ислом динида ислоҳотлар қилиш ҳақида ўйлашга мажбур бўладилар. Қолаверса, мусулмонларнинг ўзи ислом уламоларига босим ўтказишни бошлайдилар.