28 January 2017
12:44 - Сенсацияларнинг сенсацияси: Тошкентда “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлмоқда

Шу дақиқаларда Тошкентда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси Марказий Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлмоқда. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларидан келган 30 дан кўпроқ кишининг шахсан иштирокида бўлаётган мажлисга ҳозир АҚШда  мажбуран яшаётган партия раиси Абдураҳим Пўлат ва касаллиги туфайли Тошкентга келолмаган партия раиси ўринбосари, айни замонда, партиянинг Самарқанд ташкилоти раҳбари Холиқназар Ғани телефон орқали қатнашмоқдалар.

Абдураҳим Пўлат йиғилиш қатнашчиларига мурожаат қилиб, бугунги йиғилишга келганлар олдида тиз чўкишга тайёр эканлигини билдириш билан бир қаторда, кун тартибига киритилаши керак бўлган масалалар ва олинадиган қарорлар бўйича ўз таклифларини билдирди.

Бу йиғилиш ҳақидаги тафсилотли хабарлар яқин орада “Ҳаракат” сайтида тарқатилади.