26 January 2017
16:16 - “Ҳаракат”нинг доимо ҳақлигини исботлаш учун Ислом Каримнинг хотирасини вақтинча абадийлаштиришмоқчи, бу ҳақдаги латифани ўқинг
Кечаги хабарларимиздан бирида Шавкат Мирзиё “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида” қарор чиқарганини билдирар экан, бу қарорга мувофиқ 2 сентябрь, яъни Ислом Карим вафот этган кун, Ўзбекистонда Биринчи Президент Хотираси куни сифатида белгиланини айтган эдик.

Маълум бўлишича, қарорда Тошкент давлат техника университетига, Асака шаҳридаги автомобиль заводига, Фарғона шаҳридаги Санъат саройига, Тошкент халқаро аэропортига, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номини бериш ва яна бир қатор майда-чуйда нарсалар ҳам ҳам айтилган экан. Ислом Каримнинг ҳайкалларини Тошкент ва Самарқандда ўрнатиш, унинг қабри устида мақбара яратиш режалари аввалроқ эълон қилинганди.

“Ҳаракат” бу хусусда кечаги таҳлили шундай: Ислом Карим “Ўзбек тили – давлат тили” шиори остида митингларга чиққан ўзбекларни калтаклатган ва қаматган, бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тирикалайин ёқиб, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганада, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда ҳамма тешикларини қисиб ўтирган ва аслида, қирғиз фашистларини руҳлантирган, миллионлаб ўзбекларни бир бурда нон учун Россигя бориб, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда мардикорчилик қилиш даражасига туширган, бир оғиз сўз билан айтсак, ўзбек миллатининг душмани бўлган тожик аслли ҳаромийдир. Вақти келади, бу ҳаромийнинг хотирасини қўйиб туринг, ифлос ҳоки ҳам ўзбекнинг муқаддас тупроқларидан отилади.

Шу муносабат билан “Ҳаракат” йиллардан бери ёзиб келаётган бир латифани эслатиш лозим. Мана ўша латифа.

* * * * *

Икки одам бир-бири билан гаплашмоқда.

- Нимага Ислом ака ўзига ҳайкал қўйдирмайди?

- У киши “Бирлик”нинг Тошкентдаги кўп минг кишилик митингларидан кейин одамларнинг бир ерга тўпланишидан қўрқиб қолган. Шунинг учун Тошкент марказидаги ҳамма майдонларни ҳам йўқ қилиб ташлади.

- Ҳайкал очилишига келадиган одамлардан ҳам қўрқади демоқчимисиз?

- Йўқ, ҳайкал бузилаётганда йиғиладиган оломондан қўрқади.

* * * * *

Коммунистлар Ленин ва Сталиннинг хотирасини абадийлаштириш учун қилган буюк ишлари олдида Шавкат Мирзиё қилаётган нарсалар ҳеч нарса эмас. Бу икки шахс қонли ишлари туфайли тарихда қоладилар, аммо халқнинг хотирасидан ўчиб кетиш остонасига келиб бўлдилар. Ислом Карим хотрасининг келажаги ҳам шундай бўлади.