24 January 2017
09:23 - Ўзбекистонда деярли 40 минг нафар жиноятчи амнистиядан баҳраманд бўлди
Бугунги маҳаллий нашрларнинг олд хабари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрда қабул қилган амнистия ҳақидаги қарори ижроси бўлди. Тегишли мутасадди органлари матбуотга сўнгги амнистия бўйича 39 748 нафар жиноятчига умумий авф қўлланилгани хусусида хабар берибди.

Жазодан 5408 аёл ва жиноят содир этиш пайтида 18 га тўлмаган 893 шахс, ҳамда 60 дан юқори ёшдаги 1045 киши озод этилган. Аммо 60 ёшдан ошганига бир неча йил бўлганига қарамай озод қилинмай келаётган фуқаролик жамияти вакиллари борки, уларга нисбатан бирор марта ҳам амнистия қўлланилмаган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бундан бир неча кун аввал ана шундай инсонларнинг исми-шарифларини ўзининг Германия элчилигида ўтказган тақдимотида айтиб ўтганди.