24 January 2017
08:49 -
Шавкат Мирзиё одамларга арзон уйлар қуриб берувчи ширкат тузди, яна бир порахўрлик ўчоғи яратилди

Компания, шунингдек, молиялаштиришни ташкил қилиш ва қурилиш ишлари устидан техник назоратни амалга ошириш, кейинчалик қурилган уйларни имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига аҳолига сотиш учун "Ипотека банк" АТИБга топшириш вазифаларини ҳам бажаради. Ширкат устав капитали 1 миллиард сўмни ташкил этади, деб ёзмоқда матбуот.
Ўртача ойлик 90 доллар бўлган Ўзбекистонда аҳолининг катта қисми арзон уйларга муҳтожлиги ўз-ўзидан маълум. Демак, “Ўзшаҳарқурилишинвест” тарафидан қурилган кам соннли уйларни талабгорларга бериш - порахўрлик ўчоғига айланади ва бу лойиҳа ўз-ўзидан маъносини йўқотади. Бу каби лойиҳалар ҳам керак, аммо, биринчи навбатда, Ўзбекистонни қашшоқликдан чиқаришга қаратилган ислоҳотлар билан шуғулланиш зарур. Аммо, Шавкат Мирзиё бу йўналишда ҳали ҳеч нарса қилгани йўқ.