24 January 2017
15:17 -
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Сирдарё вилоятида очилмаган айрим жиноятлар хусусида ҳисобот...
O’zbekiston Inson Huquqlari «Ezgulik» Jamiyati
Human Rights Society of Uzbekistan «Ezgulik»
Toshkent 100011, Usta Olim ko chasi 3 A uy
Tel: (+99893)562-47-80.
E-mail vasila/iva@.com
Website: http://www.ezgulik.org
№ Э/02
20.01.2017-йил
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга
Сирдарё вилоятида очилмаган айрим жиноятлар хусусида ҳисобот... (ёҳуд ҳақсизликнинг давом этиши...)
“...Ҳалқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма
нарсадан устун қўядиган - адолат туйғусини
ҳаётимизда янада кенг қарор топтиришни биз,
биринчи даражали вазифамиз деб ҳисоблаймиз.”
Ш.М.Мирзиёев
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятига 2012-йил 23-октябрдан 2015-йилгача (3 йил давомида) кетма-кет мурожаат этган Сирдарё вилоят, Гулистон туман, Деҳқонобод қўрғони, А.Навоий кўчаси 16-уйда истиқомат қилган 1962-йилда туғилган фуқаро-Малъгина Галина Викторовна унинг қизи, 1982-йилда туғилган, 2 нафар вояга етмаган қиз фарзандлари бўлган Холиқназарова Инга Викторовнани 2012-йил 23-октябрь куни туманнинг собиқ Ленин номли (ҳозирда Навоий номли) хўжаликда фермерлик билан шуғулланувчи, Инга билан бир неча йилдан буён яқин муносабатда бўлиб юрган Абдалимов Носир Жўраевич ота-онаси уйидан уни олиб чиқиб кетиб, ўзининг хўжалиги пахта даласида пахта етиштириш режасини бажарганлиги муносабати билан бир гуруҳ шериклари билан маишат қилишиб, спиртли ичимлик таъсирида И.Холиқназаровани гуруҳ бўлишиб зўрлашиб, номусини топташган ҳолда вахшийларча номусига тажоввуз қилишгач, у зўрлик олган тан жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмади.
Бироқ, жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатда ўта оғир жиноят содир этишган жиноий гуруҳ, ғараз ва паст ниятларда ўз айбли қилмишларини яшириш мақсадида марҳума И.Холиқназарованинг жасадини дала четидаги тут дарахтига оёғидаги пойафзали ипини ечишиб, бўйнидан осишади... (тиззалари букулган ҳолда)
Афсуски, марҳума И.Холиқназарованинг яқин қариндошлари Гулистон туман ИИБ.га, туман Прокурори Д.А.Раҳматуллаевга бир неча бор мурожаат этишсада, ушбу машъум қотиллик шу кунгача очилмай қолмоқда. (гарчи мазкур жиноят юзасидан Ўзб. Респ. ЖК.нинг 118-моддаси 1-қисми (?) бўйича жиноят иши очилиб, Гулистон туман ИИБ.га дастлабки тергов жараёнлари олиб боришлик учун юборилган бўлсада)
Балки бу ишни ёпди-ёпди қилиб юборилишида И.Холиқназаровани зўрлашда жиноий гуруҳдаги асосий айбдор шахс-Н.Ж.Абдалимовнинг укаси-Сирдарё вилояти МХХБ.нинг масъул ходими Наби Жўраевич Абдалиевнинг “хизматлари” қўл келгандир..
.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти фаолларининг сайъи-харакатлари билан 2013-йилда марҳума И.В.Холиқназарованинг жасади қабрдан чиқарилиб, эксгумация қилинди ҳамда натижаси бир ойдан сўнг Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика Суд тиббий экспертизаси илмий Маркази хулосасига кўра, марҳума ўлими олдидан жинсий зўрланганлиги тўғрисида илмий хулоса берди ва Сирдарё вилояти Прокурори ўринбосари Б.Б.Жониқулов имзоси билан “мазкур ҳолат юзасидан Ўзб. Респ. ЖК.нинг 118-моддаси 1-қисми (?) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, Гулистон туман ИИБ.га дастлабки тергов жараёнлари олиб боришлик учун юборилганлиги тўғрисида”ги 29.03.2013-йилдаги №15/13-сонли расмий хати олинганлигига ҳам 3 йилдан ошиқ вақт ўтаётган бўлсада, номусга гуруҳ бўлишиб тажоввуз қилиш ҳамда вахшийларча қотиллик жиноятларини содир этганликда гумондорлар ҳамон жавобгарликка тортилмаганлар...
* * * * *
Жамиятимизга 2014-йил 20-май куни Янгиер шаҳар “Обод юрт” МФЙ, Тинчлик кўчаси 17-уй 9-хонадонда яшовчи 1967-йилда туғилган фуқаро Қорабоева Ҳайринисо Абдуллаевна мурожаат этиб, унинг фарзанди 1992-йилда туғилган Қорабоев Зокир Мирзабекович 2014-йил 14-апрель куни кечки соат 20:00 лар атрофида дўстлари: Фарруҳ, Санжар, Мурод (лақаби Дима)лар билан бирга сайр этгани (дам олгани) чиқиб кетиб уйига қайтмаган...
Орадан 2 (икки) кун ўтгач, 2014-йил 16-апрель куни тақдири номаълум қолаётган З.Қорабоевнинг “дўстлари” дан бири Санжар унинг онаси Ҳ.Қорабоевага телефон қилиб, Зокир уйга келган, келмаганлиги билан қизиққан...
Ҳовотирга тушган она ўз мурожаатида ўғлининг дўсти Санжар ўзининг шахсий телефон рақамини кимдан, қаердан олганлигидан шубҳага тушган... (бироқ бу иш билан шуғулланган изқуварлар эмас...)
3-кун “йўқолиб” қолган З.Қорабоевни ахтариб унинг укаси М.Қорабоев Янгиер шаҳар Истироҳат боғи ичида жойлашган Компьютер ўйинлари жойлашган масканга бориб, (марҳум кўп вақтини ўтказадиган жой...) акасининг таниши Ислом деган боладан акасини сўраса у “аканг 2014-йил 14-апрель куни кечаси ўртоқлари билан Истироҳат боғи ичида жойлашган, Жасур деган болага қарашли чойхонада еб-ичишиб, сўнгра каналда чўмиламиз-деб кетишган эди” деб хабар берган...
Дарҳақиқат, 2014-йил 24-апрель куни Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари Ҳ.Қорабоевани шаҳар туманлараро тиббий экспертизасига олиб боришади, она ўғлининг лат еган, жароҳат излари бўлиб, ишиб кетган жасадини танийди.
З.Қорабоевнинг жасади қўшни Ховос тумани, Зафаробод ҚФЙ худудидан топилганлиги сабаб, мазкур жиноят иши билан Ховос туман Прокуратураси шуғулланади ҳамда Янгиер туманлараро Суд тиббий экспертизасининг 2014-йил 07-май кунги хулосасига асосан З.Қорабоев сувга чўкиб ўлганлиги (?) қайд этилади...
Ховос туман Прокурори Ф.А.Нажмиддинов 2014-йил 29-сентябрь куни (орадан қарийиб 5 ой ўтгач) Қорабоевларга фарзанди З.Қорабоев ўлими ҳолати юзасидан терговга қадар (?) текширув олиб борилиб, натижасига кўра бирон-бир (?) шахснинг ҳатти-харакатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганлиги (?) сабабли, Ўзб. Респ. ЖПК.нинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақидаги Қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги № 15/28-2014-сонли хатига нисбатан даъвогар Қорабоевлар оиласи манфаатида Жамиятимизнинг мазкур ҳолатни қайтадан текшириб кўришликни сўраб, юқори инстанцияларга киритган мурожаатларимизга, виждонсизларча муносабатда бўлиб, юқорида қайд этилгани каби бир хил шаблон шаклида хўжакурсинга 2015-йил 28-февраль куни Ўзб. Респ. Бош Прокуратураси Бошқарма бошлиғи Б.Б.Бабаджоновдан, шу куннинг ўзида (?) Сирдарё вилоят Прокурорининг биринчи ўринбосари Ш.Р.Абдуллаевдан, 2015-йил 09-март куни эса, Сирдарё вилоят Прокуратураси бўлим бошлиғи О.Н.Убатовдан жавоб хатлари олинди.
...Ҳ.Қорабоеванинг кейинроқ, такроран мурожаатидан маълум бўлишича, ўғлининг жасади Жанубий Мирзачўл каналидан топилгач, марҳумнинг “дўстлари” Россия Федерациясига қочиб кетишган...
Минг афсуски, ушбу ҳолат ҳам вилоятимизнинг “шонли” изқуварларини сергаклантиришга (профессионал бурчларини бажаришга) асос бўла олмаган...
* * * * *
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятига мурожаат этган Сирдарё вилояти, Ховос тумани, “Қаҳрамон” ҚФЙ, Ойбек кўчаси 55-уй 1-хонадонда истиқомат қилувчи Абдуллаевлар оиласи турар-жойига 2014-йил 6-апрель куни тунги 23:30 ларда шу манзилда яшовчи, 3 марта қотиллик, босқинчилик жиноятларини содир этган, судланиб жазо муддатларини ўтаб чиққан рецидив шахс-Аваз Боймирзаев бошчилигидаги бир гуруҳ жиноий тўда ўзаро келишмовчилик негизида ғараз ва паст ниятларда бостириб киришиб, оила бошлиғи О.Абдуллаев ҳамда унинг ўғли С.Эргашевларни ўртага олиб уриб дўппослаб, қўлларидаги арматуралар билан тан жароҳатлари етказишиб, О.Абдуллаевнинг қўл телефонини тортиб олишиб, (ИИБ.га ҳабар бермаслиги учун) номаълум Нексия русумли автомашинада, номаълум тарафга қочиб кетишганлиги ҳолатини (гарчи воқеа гувоҳлари, биринчи тиббий ёрдам берганлар, Суд тиббий экспертиза хулосалари мавжуд бўлсада)
Ховос тумани ИИБ ходими, профилактика нозири Ғ.Ҳайруллаев,
Ховос тумани ИИБ ТБ терговчиси Ж.Шукуров,
Ховос тумани ИИБ ТБ бошлиғи Умаров,
Ховос туман Прокурори Ф.А.Нажмиддиновлар
қандайдир ўзаро келишув натижасида мазкур ишни жиноий гуруҳ эмас, гўёки кундуз куни (?) А.Боймирзаев билан 19 яшар С.Эргашевлар ўзаро келишмовчилик негизида жанжаллашиб бир-бирларига енгил тан жарохати етказишган (?) деган хулосага келишиб, рецидив шахс-А.Боемирзаевга нисбатан маъмурий жазо белгилаган... (Судья А.Абдураззаков)
Мазкур Қарордан норози бўлган Абдуллаевлар ўз қонуний манфаатларида тегишли юқори инстанцияларга, жумладан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат этишганликлари учун уларнинг ўзларига нисбатан маъмурий, ҳатто жиноий жавобгарликлар тадбиқ этилиб, катта миқдордаги жарималарга тортилдилар.(тегишли иш хужжатлари бизнинг архивимизда, жумладан Суд, Ҳуқуқ-тартибот органлари архивларида ҳам сақланмоқда)
Адолатсиз айблов хулосалари тўғрисида Қарорлар қабул қилиш ва уларни Судлар томонидан гўёки “қонунийлаштириб” бериш амалиётлари 2016-йил давомида ҳам кузатилади.
Ташкилотимизга Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани “Бирлашган”ҚФЙ, Янги ҳаёт МФЙ, Ёшлар қишлоғида истиқомат қилувчи 1958-йилда туғилган Тўланбой Нажмутдинов мурожаат этиб, унинг 1986-йилда туғилган фарзанди Нажмутдинов Дониёр Тўланбоевичга нисбатан Сирдарё вилояти Прокуратураси ҳамда ЖИБ Сирдарё вилоят Суди (Судья А.Ўлмасов) адолатсиз равишда Ўзб. Респ. ЖК.нинг 25, 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандларини қўллаб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганидан норози бўлиб, қуйдагиларни маълум этди:
...2016-йил 09-май куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Янгиер шаҳридан 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, нонвойчилик билан рўзғор тебратувчи тўнғич фарзанди Д.Нажмутдинов отасини ҳамда марҳума онасини қабрини зиёрат қилиш учун Мирзаобод туманидаги ота уйига ташриф буюради. Бироқ, бундан норози бўлган унинг турмуш ўртоғи Х.Нажмутдинова уйда озиқ-овқат қолмаганлиги баҳонасида кун бўйи Д.Нажмутдиновнинг асабига ўзининг телефони орқали тегади. Ўзаро келишмовчилик ўз уйи Янгиер шаҳридаги ўз уйига кечки соат 22:00 атрофида борса ҳам давом этавергач, Д.Нажмутдинов яна шу куннинг ўзида асабий ҳолатда ўз ота уйига қайтиб келади.
Бироқ, бу ҳолатдан жазавага тушган турмуш ўртоғи Х.Нажмутдинова тунги соат 24:30 ларда Янгиер шаҳрининг бошқа манзилида яшовчи опаси-Иқболой Шукуровани ёнига олиб, таксида турмуш ўртоғининг ота уйига етиб келишиб, маҳаллани, қўшниларни безовта қилишиб, бақир-чақир қилишиб, Д.Нажмутдиновни отаси, укалари олдида ҳақоратлайверишгач, (Сен ҳаромисан, сени отанг бошқа ва ҳоказолар деб, бу ҳақда уларнинг тушунтириш хатлари мавжуд) бу ҳолатга чидай олмаган Д.Нажмутдинов кучли ҳаяжонда ўзини билмаган ҳолда ошхонада турган ош пичоқ ибилан иккала аёлнинг ён биқинларига бир мартадан санчиб олади. Д.Нажмутдинов дарҳол ўзига келиб укалари, қўшнилари ёрдамида тан жароҳати олган опа-сингилларни автомашинада вилоят шифохонасига етказишади ҳамда улар бир ҳафта (7 кун) даволанишиб, соғайиб, ҳаётларини давом эттиришади.
...2016-йил 10-май кунги № 2-47ж-сонли Судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра опа-сингилларнинг олган тан жарохатлари “ҳаёт” учун ҳавфли бўлган оғир тан жароҳати” деб топилади ҳамда 2016-йил 25-октябрь куни бўлиб ўтган ЖИБ Сирдарё вилоят Суди (Судья А.Ўлмасов) Д.Нажмутдиновга нисбатан Ўзб.Респ.ЖК.нинг 25, 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандларини қўллаб, унга 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлайди.
Жамиятимизга мурожаат этишган Х.Нажмутдинова ва О.Шукуровалар жанжални ўзлари биринчи бўлиб бошлаганликлари, ярим тунда турмуш ўртоғининг ота уйига бостириб келганликлари, уларни ҳақоратлаб ҳатога йўл қўйганликлари, 3 нафар вояга етмаган фарзандлар боқувчисиз қолиб кетмаслиги учун Д.Нажмутдиновга нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини, унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазосидан бошқа жазо турини белгилашларини сўрашиб, тергов жараёнида ҳам Суд муҳокамасида ҳам илтимоснома киритсалар ҳам Суд (А.Ўлмасов) ўта қаттиққўллик билан жазо тайинлаганини ёзишиб, Хукумдан норози эканликларини баён этишган.
Тўғри, Д.Нажмутдиновнинг бу каби ўзини ҳимоя қилиш услубини нафақат Қонун, биз ҳам кескин қоралаймиз.Бироқ, адолат юзасидан айтганда, айрим ҳуқуқшуносларнинг фикрига таяниб айтиш мумкинки, Д.Нажмутдиновнинг қилган жиноятини 25, 97-модда билан (одам ўлдириш) эмас, балки Ўзб.Респ.ЖК.нинг 105-моддаси билан (баданга қасдан жароҳат етказиш) малакалаб, бироз енгилроқ жазо тайинлаш адолатдан бўлармиди? (3 нафар гўдакни боқиш важида)
Масала шундан иборатки, биз (Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари) мазкур жиноят иши ва чиқарилган Хукум борасида ўз фикрларимизни баён этиб, Т.М.Нажмутдинов номидан 2016-йил 15-ноябрь куни Ўзб. Респ. Бош Вазирининг “виртуал” қабулхонасига ёзма шаклда мурожаат этган эдик. Бироқ, ўтаётган 2 ой давомида ҳам мурожаатимиз натижасиз қолмоқда. (?)
“Сиёсий тизимни ривожлантириш соҳасидаги устувор
вазифаларимиз ривожланган ҳуқуқий демократик давлат ва
кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг орзу
интилишларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини амалга
ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий
ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришдан иборат.”
Ш.М.Мирзиёев
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти фаоллари бир гуруҳ фуқароларимиз манфаатларида, уларнинг ёзма мурожаатлари асосида кейинги йилларда (2013/2016-йй.) кўплаб ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида йўл қўйилган ҳато ва камчиликлар тегишли давлат органларида ўз қонуний ечимини топмагач, ҳуқуқий баҳо берилмаган жами 53 (эллик уч) та мурожаатларимизни 2016-йил ноябрь ойида Бош Вазирнинг “виртуал” қабулхонасига ҳал этишлик ҳамда ҳисобот тариқасида электрон вариантда (Мурожаат рақами: 94103-s/16) жўнатган эдик...
...2016-йил 29-ноябрь куни Сирдарё вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи Б.Ҳ.Бойзоқов илтимосига кўра хизмат хоналарига ташриф буюрсак, Бош Вазир “виртуал” қабулҳонасига бир гуруҳ фуқаролар манфаатида йўллаган 53 та мурожаатларимиз ичидан битта масала: аҳолига хукуматимиз томонидан имтиёзли нарҳларда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришдаги айрим камчиликлар ҳусусидаги хатимизда менинг исми шарифим ёнида шахсий имзоим йўқлигини важ келтиришиб, бу мурожаатни “аноним” деб ҳисоблаб, кўрмай қолдиришлик ҳақида хат ёзиб беришлигимизни ҳушмуомалалик билан сўрадилар. Мен бу мурожаат электрон вариант эканлигини, бу ҳолатда имзо шарт эмаслиги тўғрисидаги эътирозларим қабул қилинмагач, мен улар истагандай ёзиб бердим...
Бироқ, ҳозирда маълум бўлмоқдаки, қолган 52 (эллик иккита) та мурожаатимиз ҳам бе эътибор қолаётганидан тушунмоқдамизки, уддабурон Прокурорларимиз биргина қайд этилган мурожаат баҳонасида қолганларини ҳам “ҳазм қилиб юборишди-ёв”... ?!
Хусусан, менинг касбий фаолиятимга нисбатан чек қўйиш мақсадида ҳозирда менга номаълум бўлган қудратли орган ёки мансабдор буюртмаси билан 2013-йилнинг апрель ойида Сирдарё вилоят Прокуратурасининг бўлим бошлиқлари: Б.Б.Жониқулов ҳамда Б.Б.Аҳмедовлар ташаббуси билан менга қарши муқаддам Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятидан 2 марта ҳайдалган, муқаддам жиноят содир этиб, судланган шахс-К.Бозорбаев номидан гўёки Мен “ННТ” да ноқонуний фаолият олиб бораётганлигим ҳақида уйдирмадан иборат, буюртма асосида ёзилган бўхтон аризасига асосан (?) менга нисбатан, ғараз ва паст ниятларда ЖИБ Гулистон шаҳар судининг собиқ раиси Ҳ.Дўсназаров билан ўзаро жиноий тил бириктиришиб, менинг иштирокимсиз, менга нисбатан Ўзб. Респ. МЖтК.нинг 239-моддаси 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг 70 баробари (?) миқдоридаги жарима қўллашгач, менинг бу хўрлик ва адолатсизликлар устидан юқори ташкилотларга йўллаган асосли мурожаатларимнинг бирортаси ҳам қонуний кўриб чиқилмай, шубхали тарзда рад жавоби берилди. Оқибатда Суд ижро Департаментининг Мирзаобод тумани ҳамда вилоят худудий бошқармаси ходимлари, ТТЁ, ИИБ, МФЙ.лар таркибида 2013-йил ноябрь ойида мен ва оилам яшайдиган турар-жойимга 4 марта алоҳида-алоҳида кунларда гуруҳ бўлишиб бостириб киришиб, 3.000.000 сўмдан ортиқ маиший-рўзғор буюмларимизни ғорат қилишди. (ҳолат бўйича тасдиқловчи фото ва видео ёзувлар мавжуд) Қолган 2.000.000 сўмга яқин сохта қарздорликни эса, мен қарийиб, 30 йилдан бери фаолият олиб бораётган тумандаги № 9-ўрта мактаб ҳисобхонасига қаратишиб, шу кунгача олаётган 200.000 сўм (тахминан 30 АҚШ доллари) маошимни 50% қаратишиб, юззсизларча ҳозиргача ушлаб қолишмоқда.
Мен Қонун устувор бўладиган, адолат тантана қиладиган ойдин кунларни кута бошладим. Ниҳоят юртимизда сиёсий ўзгаришлар юз бериб, жамиятда ижобий ҳаракатлар, фундаментал ислоҳатлар бошлангач, кўп инсонлар қатори мен ҳам ўзимга нисбатан қудратли орган ёки мансабдорлар буюртмасига асосан атайин уюштирилган тажоввузлардан ҳимояланиш, сохта маъмурий айбловларни олиб ташлашлари мақсадида бошимдан ўтган ноҳақликларни дастлабкиси ҳақида, 2016-йил 16-сентябрь куни инкор қилиб бўлмас далиллар асосида қуйи поғонадан, яъни Мирзаобод туман Прокурори С.Ў.Норбўтаев номига ваколати даражасида менинг важларимга қонуний баҳо (Протест) беришликни сўраб Э/31-сонли расмий мурожаатнома киритдим.
Минг афсуски, орадан ўтаётган 5 (беш) ой давомида ҳам ушбу Прокурор жаноби олийларидан жавоб олмадим. (ушбу мурожаатим нусхасини Сизнинг “виртуал” қабулхонангизга тўлдирилган шаклда электрон вариантини юбораман)
“Мен мамлакат Президенти сифатида Ўзбекистон Республикаси
Кониституцияси талабларини қатъий ва сўзсиз бажариш,
Қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг Ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлайдиган ички ҳамда ташқи сиёсатни
амалга оширишни ўзимнинг энг асосий бурчим ва вазифам деб
ҳисоблайман”
Ш.М.Мирзиёев
Нақадар ўткир ва долзарб, мантиқли эътироф!
Ушбу иқтибосга ўхшаш гапларни Республикамизнинг 1-Президенти И.А.Каримов ҳам янглишмасам 2005-йилнинг январь ойида Олий Мажлис Сенатининг йил якунларига бағишланган қўшма мажлисида гапириб: Иқтибос: Ҳуқуқ-тартибот органларининг, Хусусан тергов органларининг зўравонлиги, эскича услубда иш олиб боришлари, аввало инсонни жамиятдан ажратиб қўйиб, сўнгра тақдирларини ҳал этишликлари каби эскича иш услубларини кескин қоралаб, бу каби салбий ҳолатлардан батамом воз кечишлик ҳақида” куюниб гапирган эди.
...Орадан қарийиб 12 йил ўтибди. Давлатимизнинг Қонунчилик, Суд, Ҳуқуқ-тартибот идоралари, уларнинг мансабдорлари, ходимлари дунёқарашида, иш услубларида ўзгаришлар содир бўлдими? Уларнинг фаолиятларида Инсон омили, уни ҳурматлаш, уни ҳимоя этиш каби ижобий амалиётлар сари бурилдими, туб ислоҳатлар амалга оширилдими? Афсуски, шу кунги воқеликлар ҳам амалда деярли ўзгаришлар содир этилмаётганлигидан дарак бермоқда...
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятига дастлаб 2016-йил 24-ноябрь куни, сўнгра 26-декабрь куни такроран Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ўзбекистон СИУ, Деҳқонобод ҚФЙ.да яшовчи ватандошимиз Деҳқонова Гулчеҳра Ғаниевна мурожаат этиб, унинг ёлғиз фарзанди, муддатли армия хизматининг махсус қисмларида аъло ўтаб, дастлаб Янгиер шаҳар ИИБ ЁХҚК бўлимида, сўнгра Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи буйруғи билан вилоят ЙХХБ бўлимига ишга қабул қилинганлигига энди 2 ой бўлган, 1990-йилда туғилган 4-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори Деҳқонов Фарруҳ Акрамовичга нисбатан 2016-йил 27-октябрь куни Сирдарё вилояти Ҳуқуқ-тартибот идоралари (МХХ, Прокуратура, Департамент) махсус тадбир ўтказишиб, махсус ишлов берилган 150.000 сўм пул, йўл четида турган Нексия русумли Ф.А.Деҳқоновга узоқ таниш бўлган шахснинг автомабили бардачогидан топилган...
Ёш, тажрибасиз ЙПХ инспектори энди 2 ой иш ўрганиб, биринчи кун расмий баённома варақаси (протокол) берилиб хизматга чиқиб Гулистон шаҳрининг марказий чоррахасида хизмат ўтаётганда йўл қоидасини қўпол тарзда бузган “Дамас” русумли автооуловни тўхтатган. Ҳайдовчидан хужжатлар талаб қилинганда машина бировга тегишли эканлиги, бирорта ҳам тегишли хужжатлари йўқлиги маълум бўлади.
Аниқланишича рулдаги хайдовчи Гулистон туманида яшовчи, муққадам 3 марта ўғирлик жиноятини содир этиб, жазо ўтаб чиққан, айрим “куч ишлатар” органларининг “дастёри” эканлиги маълум бўлган Ш.Боймуродов эканлиги маълум бўлади...
Инспектор Ф.Деҳқонов қоида бўйича баённома тўлдириб, автомашинани жарима майдончасига олиб бориб ҳибс этади. Бироқ, “тажрибали” (олдиндан тайёрланган) қоидабузар Ш.Боймурадов ёш инспекторга руҳий босим кўрсатиб, сўнгра ялиниб, Дамас унинг ягона тирикчилик манбаи эканлигини ва бошқалар ҳақида тинимсиз айтиб ялингач, ёш инспектор майдонча эгаларига жаримасини тўласа, эртаси куни “Дамас” ни чиқариб беришга кўнади.
Ш.Боймурадов эса, уйига кетмай, тўғри МХХ.нинг Сирдарё вилоят бошқармасига гўёки Ф.Деҳқонов “унинг Дамасини жарима иайдончасидан чиқариб бериши учун ундан 200.000 сўм талаб этаётганлиги ҳақида” мурожаат этади...
Юқорида қайд этганидек 2016-йил 27-октябрь куни, махсус ишлов берилган 150.000 сўм пул йўл четидаги бегона шахс автоулови бардачогидан чиқади. Ф.Деҳқоновнинг бармоқ излари тоза чиқади.
Бироқ, ушбу уюштирилган “пора олиш” ишини иш юритувига қабул қилган Сирдарё вилоят Прокуратурасининг терговчиси О.Ҳаққулов (муққадам у Янгиер шаҳар прокуратурасида терговчи бўлиб ишлаганда мақоламиз бошида келтирганимиз О.Абдуллаевларга нисбатан ҳам соҳта айбловлар қўллаган) унга нисбатан Ўзб. Респ.ЖК.нинг 210-моддаси 1-қисмини эмас, аксинча мазкур модданинг 2-қисми “в” бандини қўллаб, ишни Судга оширган...
Ваҳоланки, дастлабки тергов ёхуд Суд томонидан Ф.Деҳқоновга нисбатан у содир этган ҳолат “пора олиш” деб малакаланган тақдирда ҳам у мазкур Кодекснинг 210-модда 2-қисми “в” банди талабларига зиддир. Ўзб. Респ. ЖК.нинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди диспозициясида аниқ қилиб; Пора олиш; а)такроран, ҳавфли рецидивист ёки ушбу Кодексининг 211 ёки 212 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган тақдирдагина тадбиқ этилиши қонунийлаштириб қўйилган.
ЙХХБ соҳасида фаолият бошлаганига энди 2 (икки) ой бўлаётган ЙПХ ёш назоратчиси Ф.Деҳқонов (1990-й. туғилган) эса, юқорида қайд этилган қилмишларнинг бирортасини ҳам муққаддам содир этмаган.
Модомики ёш кадрни, оталиққа олиниши шарт бўлган ходимни “пора олиш” сохта жиноятн билан синдириш шарт бўлса, бу ҳаракат орқали Давлат, Жамият ёхуд қайсидир мансабдор (ёки мансабдорлар) қандайдир манфаат кўрадиган бўлса, у ҳолда Ф.Деҳқонов содир этган ҳолат (ҳатолик) ҳеч бўлмаганда Ўзб. Респ. ЖК.нинг 210 модда 1-қисми билан малакаланмоғи, шунда ҳам “пора бериш” ҳолатини ташкил этган шахсларнинг ким эканлиги (воситачи ёки пора берувчи шахснинг ўтмиши, ижтимоий ҳолати қайси органлар нима мақсадда тадбир уюштирганликларини) тегишли Ҳуқуқни назорат қилувчи органлар алоҳида қонуний муносабат билдирмоқлари лозим бўлади.
Ушбу мурожаатимиз тайёрланаётган вақтда (2017-йил 19-январ) Ф.Деҳқоновнинг ота-оналари ташкилотимизга такроран мурожаат этиб, шу кунгача мазкур жиноят иши ЖИБ Сирдарё вилояти судида 4 марта қолдирилганлиги, фарзандлари қарийиб 3 ойдан буён ҳибисда қолаётганлиги, адвокат хизматидан норози эканликларини, фарзандларини уларга кўрсатишмаётганликларини баён этишди. Хатто Ф.Деҳқоновга иссиқ кийимлар, озиқ-овқатлар берилиши таъқиқланиб, хозирги кунларда Ховос туманидаги 64/13-сонли тергов ҳибисхонасида вақтинча сақланиши ўрнига Гулистон шаҳар ИИБ.нинг ертўласида 2 кун буён ноқонуний тарзда сақланганлиги ҳам баён этишди...
Биз, бу ертўла ва унда хизмат қилишаётган ИИБ ходимларининг кирдикорлари ҳақида яхши ҳабардормиз...
Ким кафолат беради, Ф.Деҳқоновга нисбатан у ерда унга руҳий ёки жисмоний таъсир ўтказилмаслигига?...
Биз (Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари) юқорида Сирдарё вилоятидаги Қонунийлик, Суд ва Ҳуқуқ-тартибот идораларида содир бўлган ва бўлаётган воқеликларнинг айримлари ҳақидагина жамоатчиликка, хусусан Сизнинг “виртуал” қабулхонангизга бир гуруҳ жабрланган фуқаролар манфаатида етказишни бурчимиз деб билдик. Мақсадимиз аниқ:
Юртимизда бўлаётган хайрли ишларга, Демократия, Инсон омилига нисбатан амалга оширилаётган ислоҳатларга барча, Давлатимиз куч ишлатар салоҳиятига эга идоралар, шу жумладан Прокуратура органлари ходимлари ҳам бирдек масъулдирлар.
Энг ёмони эса, Инсонларнинг қонунларга асосланиб яшашларига шубҳа қилишларидир.
Инсон Ҳуқуқлари борасидаги кузатувларимиз давом этади. Бугун қайд этилган айрим ҳолатлар юзасидан эса, ваколатли юқори Давлат идораларидан ижобий амалий натижалар кутиб қоламиз.
(Сирдарё вилоятида очилмаган бошқа жиноятлар хусусида ёҳуд ҳақсизликнинг хозирда ҳам давом этаётганликлари юзасидан навбатдаги ҳисобот тайёрланмоқда)
Барчага ҳурмат билан:
И.М.Ризаев
Ўзбекисто Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик”
Жамияти Марказий Бошқаруви аъзоси,
Тафтиш комиссияси раиси
Мурожаат рақами: 30442-s|17
Мурожаат ҳолатини текшириш: 912ссd48ed
(21.01.2017-йилда юборилган)