23 January 2017
20:32 - Фарғона водийсида ер силкинди, водийга элтувчи йўловчи поезд тўхтаб қолди
Кеча Фарғона водийсининг бир неча шаҳарларида тонги тахминан 6:40 да сезиларли ер силкиниши қайд этилди. Зилзила ўчоғи жанубий Қирғизистонда аниқланган. “Тошкент” сейсмостанциясининг хабар беришича, Ўзбекистонда ер ости силкиниш кучи ўртача 3-4 баллни ташкил қилган: Фарғонада - 4 балл, Наманган ҳамда Андижонда - 3 балл. Зилзила ўчоғида унинг магнитудаси 4,5 баллни ташкил қилган. Вайрона ва талафотлар рўйхатга олинмаган.

Шунингдек, Қамчиқ довонида қор кўчиши оқибатида марҳум Ислом Карим томонидан аср қурилиши дея бонг урилган Андижон – Тoшкент темир йўли ёпилиб қолди. Бугундан эътиборан поезд ўз йўналишида ҳаракат қилмаяпти, сотилган чипталар пуллари эгаларига қайтарилмоқда.