23 January 2017
21:21 - Ўзбекистон ҳукумати марҳум Ислом Каримнинг қайнижияни масаласи билан қизиқмаяпти, уни ким халқаро қидирувга берган?

Ўтган кунги хабарларимизда мамлакатнинг марҳум президенти Ислом Каримнинг қайнижияни Акбарали Абдуллаевнинг Доминикандан Киевга учиб келгач, ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Киев шаҳар прокуратураси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Акбарали Абдуллаевнинг тақдири, унинг ушлангани ҳақидаги хабар Ўзбекистон ҳукуматини қизиқтирмаяпти. Маълум бўлишича, шу пайтга қадар расмий идоралар Акбарали Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадация қилишни сўрамаган.

Ўзбекистоннинг Украинадаги дипломатик корпуси ҳам ўз фуқаросининг тақдири билан қизиқаётгани йўқ. Айни замонда, Россиянинг Иркутск шаҳри Хорижликларни сақлаш марказида диний айбловлар билан ушлаб турилган 38 ёшли навойилик Махсудбек Бобоқулов Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Шундай экан, савол туғилади - Акбарали Абдуллаевни ким халқаро қидирувга берган, Ўзбекистон эмасми?