23 January 2017
19:55 - АҚШ валютасининг курси расман ҳам, норасман ҳам ошди
Бугун Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, АҚШ доллари 3265 сўм 54 тийин сифатида баҳоланди. Бу эса бир ҳафта олинги курсга нисбатан доллар фойдасига 14 сўм юқоридир.

Хорижий валюталарнинг ҳақиқий қиймати белгиланадиган қора бозорда эса саррофлар бир АҚШ долларини 6850 сўмгача сотиб олишмоқда. Қора бозор нотинч бўлиб, ҳукумат саррофларни таъқиб қилиш эвазига ҳақиқий бозор иқтисодиёти талабига зарба бермоқчи.