19 January 2017
22:48 - Яхши хабар: Тошкент ва Боку ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади
Ҳозирга қадар икки қардош туркий тилли мамлакат ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўқ. Ўтмишдаги авиапарвозлар иқтисодий норентабеллиги учун тугатилган, аммо расмийлар уни қайта тиклашмоқчи. Маҳаллий матбуотнинг бугунги хабарларида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Анвар Шароповнинг мамлакатимиздаги Озарбойжон элчиси Абулфайз Караев учрашуви ҳақидаги хабар чоп қилинди. Унда бизнинг мулозим ва озорбайжонли дипломат ўртасида аввалига чартер рейслар ташкил қилишга, сўнгра алоқаларни яна-да чуқурлаштиришга келишиб олинган.

Ҳозирда Боку ва Тошкент ўртасидаги авиарейслар Истанбул ёки Олмаота шаҳарлари орқали амалга оширилади, дейди мухбиримиз.