
Sputnik интернет нашри жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди диний экстремистик ғояларини тарғиб қилишда айбланаётган 3 нафар фуқарони озодликдан маҳрум қилгани ҳақида ёзди. Хусусан, 45 ёшли Толибжон Ҳакимов, 37 ёшли Ҳотам Салоҳиддинов ва 27 ёшли Обид Содиқовнинг яширин диний гуруҳ тузганликда, аҳоли орасида видеолавҳалар, матн ва экстремистик руҳдаги ғояларни тарқатиш орқали диний экстремизмни тарғиб қилганлиги гувоҳлар ва тергов далиллари асосида исботланган.
Хабарга кўра, "Истанбулдаги "Ихсан илм" мадрасасидаги раҳнамолари, Суриядаги "Котибатул Имом ал-Бухорий" террорчилик ташкилоти томонидан тайёрланган экстремистик материаллардан илҳом олган гуруҳ аъзолари Ўзбекистонда ИШИД намунаси бўйича "халифалик" тузиш фикрига тушган”.
Хабар қилинишича, айбланувчилар судда барча айбларига иқрор бўлган. Ҳотам Салоҳиддинов ва Обид Содиқовларнинг ҳар бири 5 йилу 6 ойданга, Толибжон Ҳакимов 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу самарқандликлар Ислом динининг ҳозир қабул қилинган тушунчалари доирасида халифалик қуриш нияти билан иш қилаётганлари динимизга қарши эмас. Аммо, Ўзбекистон ўз Конститциясига кўра дунёвий/секуляр давлат, халифалик эса, исломий давлат эканлиги сабабли, бу 3 нафар самарқандликнинг режалари Конституцияга зиддир. Шундай экан, улар авваламбор Конституцияни ўзгартириш устида ишлашлари керак эди. Ҳозир Туркияда ҳокимиятда бўлган Исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясининг нияти айнан шундайдир.
Бошқа тарафдан, Ислом динининг бир қатор тушунчалари, жумладан, давлатлар исломий бўлиши кераклиги ва улар халифаликка бирлашиши шартлиги - Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам аввал қилинган хато тафсиридан келиб чиқмоқда. Демак, Қуръон қайтадан тафсир қилиниши, Ислом хато тушунчалардан тозаланиб, дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши керак.
Бу самарқандлик исломчилар Қуръоннинг мавжуд тафсири доирасида иш қилмоқдалар, демак, бу ерда уларнинг айби йўқ, айб - Қуръонни тўғри тафсир қилишни ўйлмаётган Ислом уламоларида, биринчи навбатда, Ўзбекистон муфтийсида. Демак, самарқандликларни эмас, Ўзбекистон муфтийси ва унинг командасини Шариат судида суд қилиш ва жазолаш керак.