12 January 2017
14:33 - Ёзувчи Мамадали Маҳмуднинг рафиқаси Гулсара Маҳмудова вафот этди
Кеча аср намозидан сўнг таниқли диссидент ёзувчи, Эврил Турон таҳаллуси билан тинилган Мамадали Маҳмуднинг рафиқаси Гулсар опа “Минор” қабристонида тупроққа берилди. Эрининг озод қилиниши учун 17 йил курашган бу жафокаш аёл эндигина 68 ёшни қаршилаётган эди. Уни оғир юрак хасталиги дунёдан олиб кетди.

Оғир дамларда ҳурриятпарвар дўстимиз Мамалади ака ва унинг хонадонига Аллоҳдан сабр тилаймиз. Марҳуманинг охирати обод бўлсин!