12 January 2017
16:37 - Ўзбекистонда ҳаромий Ислом Каримнинг китоблари энг кўп сотилибди, улар ахир бир кун ахлатхоналарга отилади. Абдураҳим Пўлат: Аммо, қачон?

Кеча Тошкентда бошланган китоб ярмаркаси ташклотчиларининг таъкидича, энг кўп сотилган китоблар ичида марҳум Ислом Каримнинг китоблари биринчи ўринни олган. Бу табиий, дейди “Ҳаракат” мухбири. Чунки сўнгги йилларда ҳукумат томонидан Ислом Каримнинг "Юксак маънавият- енгилмас куч" номли китоби давлат савиясида оммавий пропагандан қилинишидан ташқари, у китоб давлат ва жамоат ташкилотлари, олий ўқув юртлари учун харид қилиш мажбурий бўлган адабиётга айлантирилганди. Аммо Ифлос Каримнинг китоблари ўтган йилда қанча дона сотилгани ҳақида маълумот берилмади.

Ислом Каримнинг дундоналаридан сўнг Тоҳир Маликнинг “Меҳмон туйғулар”, “Одамийлик мулки” ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Руҳий тарбия" номли оммабоп асарлари кўпроқ сотилибди.

Ҳеч қандай шубҳа йўқки, яқинда Ислом Каримнинг ўзбекларни замонавий маънавиятсизликка чорловчи китобларини ахлатхоналарга отиш бошланади. Бунинг устига, Ислом Карим тузукроқ ўзбекча гапиришни “Бирлик”нинг кучи билан ўзбек тили давлат тили деб эълон қилингандан кейин ўргангани, у гапиришни бироз ўрганиб олган бўлса, китоб ёзолмаслиги ўз-ўзидан маълум бўлгани сабабли, бу китобнинг ҳақиқий муаллифи ҳам топилади, у ҳам ахлатхонага отилади.

Ўзини шайх дейишгача етиб борган бошқа ҳаромий - Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини ҳам шундай кунлар кутмоқда.

“Бирлик” ҳокимиятга келгандан кейин, келиши эса аниқ, айнан у ҳаромий китобларни ахлатхонага улоқтириш топшириғи бермайди, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. Отахонамиз Алишер Навоийнинг “Одам эрсанг, демагил одами, Ониким йўқ халқ ва дин ғамидан ғами” сўзлари эслатилиб, Ислом Карим ҳам, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам, одам эмаслиги кўрсатиб берилади. Уларни ҳаромийлигини тушунган одамларнинг ўзи у китобларни улоқтирадилар.