10 January 2017
21:53 -
Шавкат Мирзиё ўзбек шифокорларини ватанга қайтаришни амр қилди, бу коммунистча ишни ҳозир қилиб бўлмайди

Маълум бўлишича, сўнгги 5 йилда мамлакатда юрак-қон томир касалликларига чалиниш - 25 фоизга, асаб касалликлари - 14 фоизга, онкологик касалликлар - 2,5-3 фоизга ошган. Бироқ бу соҳадаги муаммоларнинг олдини олиш бўйича бирор иш амалга оширилмаяпти.
Шавкат Мирзиё талаб қилаётган йўл, яъни чет элда ишлаётган шифокорларимизни коммунистчасига мажбур қилиб Ўзбекистонга қайтариш ҳам самарали йўл эмас. Чунки, улар юрт ташқарисига қашшоқ Ўзбекистонда бошқа мамлакатлардаги дворниклардан кам маош олганлари сабабли кетганлар. Янги президент Ўзбекистонда авваламбор фундаментал иқтисодий ислоҳотлар қилиш устида ўйлаши керак. Ислоҳотларнинг натижалари кўринишга бошланиши биланоқ у шифокорларнинг ўзи Ўзбекистонга югуриб келадилар.
Тўғри, Адҳам Икромов топшириқни бажариш учун ўша 50 нафар шифокорга катта ойлик ваъда қилиб, уларни Ўзбекистонга қайтариши мумкин. Аммо, бунинг учун пул қаердан олинади? Табиий, бошқаларнинг ойлигидан урилади. Демак ўша бошқалар чет элга қочади. Бечора ўзбек халқи, бечора Шавкат Мирзиё!