
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Миср Араб Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амани ал-Итрни қабул қилиб, элчидан ишонч ёрлиқларининг нусхасини олди.
Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилиб, ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида тажриба алмашишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди, деб ёзмоқда матбуот хизмати.
Қизиқ, улар исломчиларнинг ҳар икки мамлакатда ҳам шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлат қуриш ниятларига қарши қандай курашиш керакли тўғрисида ҳам фикр алмашдилармикан. Мисрни бу соҳадаги энг тажрибали мусулмон давлати десак ҳам бўлаверади. Шу сабабли исломчилар қўлига ўтиб бораётган Туркия Миср билан алоқаларини расман бўлмаса ҳам, феълан тўхтатиб қўйган.
Дарвоқе, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг бу учрашувга оид хабарида ҳаромий Ислом Карим яратган анъана давом эттирилган ва фақат элчининг расми берилган. Амани хоним ҳижобсиз эканлигига ҳам эътибор беринг. Абдулазиз Комил шу сабабли у билан бирга расмга тушгиси келмагандир.